Ҳаж – 2025

Шу кунларда 55 нафар ёзёвонлик Ҳаж зиёратини амалга оширишмоқда. Қувонарли томони, ҳеч қачон бунчалик кўп тумандошларимиз бир вақтнинг ўзида муборак сафарда бўлмаган.

Зиёратчилар туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси вакиллари томонидан иззат-икром билан Наманган халқаро аэропортигача кузатиб қўйилган эди. Аэропортда эса бўлғуси ҳожиларга ишчи гуруҳ аъзолари, ёшлар сидқидилдан хизмат қилдилар. Мадинаи мунавварага келиб тушгач ҳам шундай бўлди.

– Қаранг, зиёратга келгунимизча юкларимизга қўлимизни теккизмадик, – дейди меҳнат фахрийси Одилжон Ҳакимов. – Хизмат кўрсатувчиларнинг чаққонлиги-ю, ширин сўзлигига нима дейсиз?! Шундай шароит яратиб берган Юртбошимизга раҳмат.  

Биз дастлаб Мадина шаҳрида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида беш вақт намозларни ўқидик. Сўнгра икки олам сарвари равзаларини зиёрат қилиб, кўплаб юртдошларимизнинг саломларини етказдик. Бирин-кетин Ислом дини тарихида ўзига хос ўринга эга бўлган манзиллар – “Қубо” масжиди, Уҳуд тоғи, “Бақиъ” қабристони зиёратларида бўлдик.  

Тарихий қадамжоларда биз Қуръони карим оятларидан тиловат қилиб, ўтганлар ҳаққига бағишладик. Шунинг баробарида шундай улуғ жойларда юртимизга тинчлик-омонлик, барака тилаб, ота-боболаримиз орзуси бўлган Ҳаж амалларини бажариш насиб этгани учун бу хайрли ишлар бошида турган катта-ю кичик раҳбарлар ишига ривож тилаб, қўлларимизни дуога очдик.  

Тездагина дастлабки кунлар ўтиб кетди. ”Хайр, Мадинаи мунаввара, салом Маккаю мукаррама”, дея эҳромни боғлаб, йўлга тушдик. Миқодга киришдаги Зулф ҳулайфа масжидида Умра амалини бажаришни ният қилиб, икки ракат намоз ўқидик-да, “лаббайка”ни айтиб, йўлда давом этдик.  

Маккаю мукаррамада юртдошларимиз учун ажратилган меҳмонхонада ишчи гуруҳ аъзолари ҳадялар билан кутиб олишди. Белгиланган хоналарга жойлашиб, Умра амалини бажариш учун ҳарами шарифга йўл олдик.  

– Шундай улуғ жойларга етказгани учун Аллоҳга шукур, – дейди чўлигулистонлик меҳнат фахрийси Муҳаммаджон Қўчқоров. – Ҳаж амалларини бажаришга умр йўлдошим билан келганмиз. Шароитлар жуда яхши.  

Элликбошимиз Аюбжон домла Алиев бошчилигида Каъбани тавоб айлаб, Сафо ва Марва тепаликлари ўртасида сайр қилдик.  

Биз фарғоналикларга ажратилган меҳмонхонада Андижон, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасидан келган юртдошларимиз ҳам жойлашди. Меҳмонхона масжиди ҳарам ҳудудига киради. Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ул зотнинг ноиби ва бошқа уламолар томонидан ўтказилаётган фойдали суҳбатлардан баҳраманд бўляпмиз.  

Олдимизда турган мусулмончиликнинг бешинчи фарзи – Ҳаж зиёратини амалга оширишда Аллоҳ куч-қувват берсин барчамизга, омин!

Азимжон Худойқулов,

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Лаббайка”ни айтиб, фарз амалларини бажараяпмиз”