Яшил ҳудудларни кўпайтириш — бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири.

Соф ҳаво, тоза муҳит ва обод манзара инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати учун муҳим омил ҳисобланади. Шу мақсадда мамлакатимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳар бир ҳудудда янги руҳ, янги муҳит, янги нафас яратмоқда.

Сирдарё вилоятида ҳам бу эзгу ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар бошланди. Янгиер шаҳарнинг Абдураҳмон Жомий маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўл ёқасида кузги кўчат экиш мавсуми расман старт олди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирок этишди. 

Мазкур тадбирда сўзга чиққан вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Нўмонов шундай деди:

– “Яшил макон” лойиҳаси фақат кўчат экиш билан чекланмайди. У аввало, халқимизнинг онги ва табиатга муносабатини ўзгартиришга қаратилган кенг кўламли ҳаракатдир. 

Ҳашар давомида 5 гектар майдонга қайрағоч, ясен, катальпа, терак, тут ва япон сафораси каби манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шундан сўнг вилоят фахрийлари яхши ният билан дуога қўл очиб, Президент ташаббуси билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги мавсумнинг илк кўчатини экишди.

Ҳашар иштирокчилари томонидан 5 гектар ер майдонида 5 мингдан зиёд кўчат экилди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий кузги мавсумда Сирдарё вилояти бўйича 8 миллион 775 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, бу жараён барча туман ва шаҳарларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги кўчат экиш мавсуми Сирдарёда расман старт олди