Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 9 июндаги “2023–2026 йилларда уй-жой-коммунал хизматлар соҳасини ислоҳ қилиш бўйича дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ, кўп қаватли уй-жойлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Бу борадаги амалий ҳаракатлар сифатида Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоевнинг топшириғига биноан, ҳоким ўринбосари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Жўраевнинг иштирокида воҳанинг барча ҳудудларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Улар ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни маҳаллий даражада амалиётга татбиқ этишга қаратилган.

Айниқса, вилоятнинг Мирзачўл туманидаги кўп қаватли уйларни 2025–2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари тобора жадал олиб борилаётгани таҳсинга лойиқ. Жиззах воҳасидаги бошқа ҳудудларда ҳам кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, муҳандислик коммуникацияларини янгилаш, кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитни ободонлаштириш каби муҳим вазифаларга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Мирзачўл туманида ўтказилган навбатдаги муҳокама ва семинарлар давомида ҳудуддаги асосий муаммолар – кўп қаватли уйларнинг инфратузилмаси, иситиш тизимларининг ҳолати, аҳоли эҳтиёжларига мос хизматлар сифати ва ободонлаштириш ишлари кенг қамровда муҳокама қилинди. Очиқ мулоқотлар чоғида вилоят ва туман раҳбарлари, депутатлар, мутасаддилар ҳамда нуронийлар иштирокида жойлардаги реал вазият юзасидан самарали фикр алмашилди.

Муҳим жиҳати шундаки, мулоқотда аҳолининг ижтимоий муҳофазаси, ёшларни иш билан таъминлаш, давлат дастурлари ижроси ва маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса амалга оширилаётган ишларнинг фақат мавсумий эмас, балки стратегик мақсадларга хизмат қилишини кўрсатади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда уй-жой-коммунал соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва хизматлар сифатини халқаро стандартларга мослаштириш борасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан бири аҳоли эҳтиёжларини энг юқори даражада қондириш ва уларнинг ҳаёт сифатини оширишдир.

Шу маънода, Мирзачўлда олиб борилаётган ишлар мамлакат миқёсидаги ислоҳотлар билан ҳамоҳанг равишда кечмоқда. Бу эса маҳаллий ҳокимият органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари самараси сифатида баҳоланмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, кўп қаватли уйларни мавсумга тайёрлаш – оддий таъмир ишлари эмас, балки аҳоли турмуш сифати, хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш учун асос бўладиган устувор вазифадир. Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотлар, уларнинг жойлардаги амалий ифодаси – бугунги куннинг талабидир. Мирзачўл туманида бошланган ана шундай тизимли ва масъулиятли тайёргарлик ишлари бутун республика бўйлаб намуна сифатида кўрсатишга арзийди.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик – ислоҳотлар жараёнининг амалий кўриниши