Қашқадарё вилоятида аҳолини куз-қиш мавсумида электр, газ ва иситиш ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов аҳолига қилган мурожаатида йил давомида бажарилган вазифалар, мавсум олдидан кўрилган чора-тадбирлар ва олдинда турган мақсадлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ҳоким таъкидлаганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Қашқадарё иқтисодиётида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Сўнгги йилларда вилоятда саноат корхоналари сони икки баробарга, хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари эса уч баробарга ошди.

Қарийб 5 миллиард долларни ташкил этувчи минглаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, аҳоли учун 21 минг хонадонли 500 га яқин кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Жорий йилда эса яна 7 700 хонадонли 176 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Ушбу қурилиш ва саноат ривожланиши табиийки энергия ресурсларига талабни оширмоқда. Шу боис куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш вилоят иқтисодий ва ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Бугунги кунда вилоятда 805 мингдан ортиқ истеъмолчига электр энергияси 202 та подстанция, 32 минг километр электр тармоғи ва 11 мингга яқин трансформатор орқали етказиб берилади. Мавсумга тайёргарлик доирасида 3 минг 200 километр электр тармоғи таъмирланди, 1 минг 56 та трансформатор янгиланди, 186 та янги трансформатор ўрнатилди. Қарши шаҳридаги Соҳил ва Касби туманидаги Денов подстанциялари юқори қувватли ускуналар билан жиҳозланди.

Шунингдек, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эҳтиёт қисмлар захираси шакллантирилиб, тезкор таъмир бригадалари зарур техника ва малакали мутахассислар билан таъминланди.

Вилоятда 204 минг истеъмолчи табиий газ, 590 минг истеъмолчи суйилтирилган газдан фойдаланади. Ўтган давр мобайнида 24 километр газ қувури реконструкция қилинди, 38 километр қувурда босим остида синов ўтказилди, 400 километр ер ости тармоқлари текширилди, 300 километр газ тармоғи тартибга келтирилди.

Мавсум учун етарли миқдорда 3 минг 500 дона газ баллони захира қилинган бўлиб, олис ҳудудларга ҳам махсус техника ва хизмат машиналари бириктирилган.

Жорий йилда Қашқадарё вилоятига 161 минг тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган. Унинг 78 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига, 83 минг тоннаси эса аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилади.

Бугунги кунга қадар 50 минг тоннадан ортиқ кўмир келтирилиб, 1 минг 300 тоннаси олис маҳаллаларга етказилди. Ижтимоий соҳа ва кўп қаватли уй-жойлар тўлиқ тайёр ҳолга келтирилди. Мавсумга тайёргарлик доирасида 341 та кўп қаватли уй (11 минг хонадон)да таъмирлаш ишлари бажарилди, 105 та ижтимоий соҳа объектида – боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналарда таъмир якунланди. Таълим муассасаларидаги 1,5 мингта иситиш қозони янгисига алмаштирилди. Умумий ҳисобда 16 миллиард сўм маблағ энергия самарадорлигини оширишга йўналтирилди.

Шу билан бирга, Президент ташаббуси билан 134 минг оилага бир марталик 1 миллион сўм моддий ёрдам тўлаб берилди.

Вилоят ҳокими воҳа аҳолисини электр ва газдан тежамкорлик билан фойдаланишга, иситиш тизимларини текшириб боришга, ис гази хавфларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Мутахассислар тавсиясига кўра, иситиш ускуналари техник ҳолати текширилиши, дудбуронлар мунтазам тозаланиши, болалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Шунингдек, фуқаролардан коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммолар юзага келган ҳолатда тезкор равишда масъул идораларга мурожаат қилиш, нотўғри ахборотларга ишонмаслик сўралди.

Ҳоким мурожаатида бутун республика бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Қашқадарё аҳолисини ҳам фаол иштирок этишга чорлади. Ҳар бир хонадон, маҳалла ва иш жойида кўчат экиш, табиатни асраш – умумий бурч экани таъкидланди.

Мурожаат якунида Муротжон Азимов вилоятда мавсумни беталафот, барқарор ўтказиш барча идоралар, хизматлар ва аҳолининг ҳамжиҳатлигига боғлиқ эканини таъкидлади.

Вилоят ҳокимлиги ва барча масъул тузилмалар аҳоли турмушини яхшилаш, энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлида ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда