Айни кунларда мамлакатимиз аҳолисини эрта кўкламда озиқовқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш, талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ҳосилдан бўшаган майдонларга совуққа чидамли экинлардан, жумладан, сабзи, пиёз, лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, сельдерей, салат кабиларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, миришкор деҳқонларимиз кеч кузги экин экиш муддатини “тўқсонбости” экин деб атаб келган, чунки бу экиннинг уруғи ерга сепилгандан сўнг қишнинг тўқсон кунлик совуқли кунлари бости деган маънони англатган.

Тўқсонбости учун кузда асосий экинлардан бўшаган майдонларни сифатли ҳайдаб, совуққа чидамли экинларни экиш зарур. Чунки эрта баҳорда ёғингарчилик ҳисобига ернинг етилиши, айниқса, ўтлоқи ерларда қийин бўлиб, эртаги экинларни экиш муддатлари чўзилиб кетиши мумкин. Шунингдек, тўқсонбости усулида экилган сабзавот уруғлари кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига ҳосил эрта етилади.

Республикамизнинг об-ҳаво ва тупроқ шароитига қараб ҳар бир вилоят учун районлаштирилган, мўл ҳосилли, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, зараркунанда ва касалликларга чидамли, тўқсонбости экиш муддати учун мос навларни тўғри танлаш лозим, –деди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Фахриддин Расулов.–Майдонларни экин экишга тайёрлашда дастлаб ердаги ўсимлик қолдиқларини сеткали ёки зиг-заг бороналар ёрдамида майдон ташқарисига чиқариб ташлаш, сўнг майдонларнинг нотекис қисмлари бўлса, махсус мосламалар ёрдамида текислаш лозим.

Текисланган майдонларга экин тури учун тавсия қилинган фосфор ҳамда калий ўғитлари меъёрининг 70 фоиз миқдорида ва ҳар бир гектар майдон учун 20–25 тонна маҳаллий ўғитларни ўғит сепиш мосламалари ёрдамида сепиб чиқиб, бу майдонларни 28–30 см чуқурликда ҳайдаш зарур. Агар майдон (кучсиз) шўрланган ёки ёввойи ўтлар кўп бўлса 35–38 см чуқурликда ҳайдаш, кейинчалик чизел ва мола қилиниб, экиш усулига қараб культиваторлар ёрдамида 70 см ёки 90 см оралиқда суғориш эгатлари олиш керак.

Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис "илик узилди" пайтида витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб деҳқонларни бойитади. Тўқсонбости қилиб сепиладиган сабзавот уруғлар сарфи 20 фоиз кўпроқ бўлиши керак.

Уруғ экилган эгатлар устидан чириган маҳаллий ўғитлар, дарахт қипиқлари билан мульчалаш ёки шаффоф полиэтилен плёнкаларини ёпиш сабзавот уруғларини эрта кўкламда барвақт униб чиқиб, жадал ўсиб-ривожланишини таъминлайди. Шунда эрта баҳорда экишга қараганда ҳосил етилиши 30–40 кунгача эрта, ҳосилдорлиги эса 15–20 фоиз кўп бўлади.

Бу муддатда сепилган сабзавот уруғлари қиши билан унмайди, қишки ёғингарчиликларда тупроқдаги намликка тўйинади ва ҳаво ҳарорати 4–5 оС бўлганда, кўкламда барвақт бегона ўт уруғларидан олдин ер намига униб чиқа бошлайди.

Ҳарорат 18–20 оС бўлганда тўлиқ унади, кузги сабзи, пиёз ва лавлагининг барглари кўкламда экилганига қараганда 1,5–2,0 баравар катта бўлиб, ҳосил 25–30 кун олдин етилади ҳамда ҳосилдорлиги гектаридан 14–15 фоизгача юқори бўлади. Ушбу экинларнинг гулпоя чиқармайдиган (эркаклаб кетмайдиган) навларини экишга эътибор бериш талаб этилади.

Республикамизнинг марказий қисмида жойлашган вилоятлардаги сабзавотчилик хўжаликларида сабзавот уруғини тўқсонбости усулида экиш тадбирини ноябрни иккинчи ўн кунлигидан декабрни биринчи ўн кунлиги охирларигача, жанубий вилоятларда эса 20 декабргача экиш тавсия этилади.

Пиёзнинг маҳаллий Зафар, Истиқбол, чет элнинг Манас, Дайтона, Леоне, Банко, Родар нав ва дурагайларини экиш тавсия этилади.

Пиёз уруғи гектарига 20 килограмгача сарфланади. Уруғи СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялка билан ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см. дан олиб, тўрт қаторли усулда ёки қўлда сочиб экилади. Шунда уруғлар ерга 1,5 – 2,0 см чуқурликка кўмилади.

Ош лавлагининг маҳаллий Диёр, Ягона ва чет эл навларидан дурагайлари тавсия этилади. Уруғ сарфи 16–18 кг. Экиш эгатлари 70, 90 см бўлиб, 2–3 қаторли, ўсимлик оралари 8–10 см, 2–3 см чуқурликка уруғлар экилади.

Салат бир йиллик ўсимлик бўлиб, йирик барглардан иборат паст тупбарг ёки салат боши ҳосил қилади. Умуман салатнинг 4 хил тури бор. Уларга баргли салат (ўсув даври 30–40 кун); пояли юлма салат (бўйи 40–80 см); бош ўрайдиган салат (ўсув даври 40–100 кун); Ромен салат (ўсув даври 70–100 кун) ининг тупбарги йирик, тик ўсади.

Исмалоқ уруғи 3 оС ҳароратда кўкариб чиқади. Ёш ўсимликлари 6–8 оС гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигини пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, оқибатда барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлганидан 25–40 кундан сўнг йиғиб олинади. Уруғи 90–100 кунда пишиб етилади.

Исмалоқни фақат битта Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Уруғи ноябрь-декабрда очиқ далага қўш қаторлаб, ленталар ораси 50–60 см ва қаторлар орасини–15–20 см. дан қилиб экилади. Ҳар гектар ерга 15–20 кг уруғ, 2–3 см чуқурликка кўмилади.

Шовул экилган йили илдиз бўғзидан тупбарг, иккинчи ва ундан кейинги йилларда эса гулпоясини чиқаради.

Шовулнинг сояда ҳам ўсаверади, совуққа чидамли. Уруғдан ва илдиз бўлакчаларидан кўпайтирилади. Уруғи ноябрь-декабрда очиқ далага экилади. Ҳар гектар ерга 3 килограмм уруғ сарфланади.

Хулоса қилинганда, мазкур тадбирлар аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз келди: энди тўқсонбости экинлар экилади