Атоқли санъаткор Ботир Зокиров овози, ижро усули ғоят бетакрор, саҳна маданияти юксак ижодкор эди.

Пойтахтимизда Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек замонавий профессионал эстрада ижрочилигининг асосчиси, актёр, рассом Ботир Зокиров таваллудининг 89 йиллиги муносабати билан “Куйламоқ яшамоқ демакдир” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Санъаткор номи билан ташкил этилган  Миллий эстрада санъати  институти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирга ижодкорлар, олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари,  талаба-ёшлар  таклиф этилди.  

Мазкур олий ўқув даргоҳининг биринчи проректори Ф.Қурбонова ва бошқалар  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида мамлакатимизда Ботир Зокировнинг ижодини ўрганиш, уни тарғиб этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади. 

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда ягона бўлган ушбу билим даргоҳининг ташкил этилгани, унинг сиймоси гавдалантирилган ҳайкалнинг қад ростлагани ҳам Ботир Зокировга муносиб издошларни камолга етказишдек улуғвор мақсадларни кўзлаши билан диққатга сазовор.  

Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ва Гавҳар Зокирова  қатнашиб, болалик хотиралари, устоз санъаткорнинг ижод даврларини ёдга олди.

Ёш хонандалар томонидан атоқли санъаткор қўшиқларидан намуналар  ижро этилди.  

Тадбир якунида Ботир Зокиров ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Куйламоқ яшамоқ демакдир”