Ватанимиз тарихидаги 8 ноябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1415 йил (бундан 609 йил олдин) – темурий шаҳзода Умаршайх Мирзонинг ўғли, Ҳамадон ва Луристоннинг йигирма икки ёшли ҳокими Бойқаро Мирзо июнь ойида Шерозни эгаллаб олгач, унга қарши амакиси Шоҳрух Мирзо бошчилигида етиб келган кўшин олдига қалъадан чиқиб таслим бўлди. Шоҳрух Мирзо унинг гуноҳини авф этди. Тарихий маълумотларга қараганда, Бойқаро Мирзо ҳусн ва тароватда иккинчи Юсуф, журъат ва жасоратда эса иккинчи Рустам бўлган. 

Мазкур таслим бўлиш воқеасини тарихчи Абдураззоқ Самарқандий қуйидагича қайд этган: “Мирзо Бойқаро шанба куни кечаси, бешинчи рамазонда (8 ноябрда) шармсор ва хижил ҳолда Шероздан ташқари чиқиб (хоқони саиднинг) қўлини ўпиш шарафига етишди ва онҳазрат (Шоҳрух Мирзо) унинг хатоларини афв этаги билан ёпиб, ўтган ишдан кечди; оммага ибрат учун ёсога етказилган икки-уч кишидан бўлак ҳеч бир жон бирор жарима билан жазоланмади. (Хоқони саид) у мамлакат аҳолисига иноят назари билан қараб, айбдорлик аломатини,... уларнинг тириклиги чеҳрасидан ўчирди”.

1492 йил (бундан 532 йил олдин) – Абдураҳмон Жомий Ҳирот шаҳрида вафот этди (таваллуди 1414 йил 7 ноябрда). Унинг мотамига доир барча тадбирларга Алишер Навоий бош-қош бўлди. Буларнинг тафсилоти Навоийнинг “Хамсат ул-мутахаййирин” (“Ҳайратланганлар хамсаси”) асарида келтирилган. Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомийнинг порлоқ хотираси асрлар давомида авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

1880 йил (бундан 148 йил олдин) – Каспийорти ҳарбий темирйўли қурилиши бошланди. Қурилиш 1899 йили тугатилиб, Ўрта Осиё темирйўли деб номланди. У Туркистонни Марказ билан боғлашни кўзда тутган Ўрта Осиё магистралининг биринчи йўли ҳисобланарди.

1909 йил (бундан 115 йил олдин) – адабиётшунос олим, академик Наим Каримовнинг қайд этишича, шу куни Фарғона вилояти ҳарбий губернатори маҳкамасига хуфялардан Хива хонлиги ҳақида махфий хат келди. Мазкур махфий хатда ёзилишича, “Асфандиёр тўранинг қардошларидан бўлган Саид Муҳаммад Юсуфжон Хўжаевнинг маълумот беришига кўра, Хива хони (яъни Муҳаммад Раҳимхон II) ўзига валиаҳд қилиб илгари катта ўғлини белгилаган. 

Унинг қўли остида 400 кишилик отлиқ аскари бўлган ва у қайси бир масалада отасидан ранжигани сабабли шу аскарлари ёрдамида отасини ўлдириб, тахтни эгалламоқчи бўлган. Бироқ бундан ўз вақтида хабар топган хон катта ўғлининг валиаҳдлик мансабини бекор қилиб, уни сарой ишларидан узоқлаштирган, маслаҳатчиларини ўлдириб, валиаҳдлик мартабасига эса Асфандиёр тўрани тайин қилган.

Номаълум хуфянинг сўзларига қараганда, Асфандиёр тўра яхши ишчи одам бўлишига қарамасдан, халқ ичида унинг нуфузи оз, халқ хоннинг катта ўғлини яхши кўрган. “Хоннинг бошқа болаларидек, Асфандиёр тўра ҳам соф хонлар қонидан бўлмоғи билан баробар жуда кучсиз, касал... киши”.

1922 йил (бундан 102 йил олдин) – Бухорода биринчи музей очилди. Мазкур музейнинг очилишида ҳукумат раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ўша пайтда Бухоро Халқ Совет Республикаси Нозирлар Шўроси раиси вазифасини бажарувчи Отаулла Хўжаев нутқ сўзлади. Жумладан, Отаулла Хўжаев: “Бухорода бир музахона (музей) очилишини кўрмак, илк буюк тилакларимиздан биридир. Бу кун шу муқаддас тилагимизнинг вужудга чиқишини кўриб жуда хурсанд бўлдик”, – деган эди. Маориф нозирининг муовини М.Махзум эса: “Музахона бир тарихдир. Музахона бир дарсдан иборатдир. Бир миллатнинг авлоди шуни томоша қилиб боболарнинг аҳволидан дарс ўқур”, – деган фикрларни билдирди.

Музей очилиши ўша пайтда муҳим тарихий воқеа бўлиб, унга ташриф буюрувчиларнинг сон-саноғи бўлмаган. Музейнинг директори этиб Аминжон Пўлатов тайинланган. Унинг биринчи биноси аввалги Рус-Хитой банки (ҳозирги Санъат музейи) биносида жойлашган. Бухоро музейи бешта хонадан иборат бўлиб, бино ёнида театр, клуб, кутубхона жойлашган ва булар биргаликда маданият масканини ташкил этган.

1923 йил (бундан 101 йил олдин) – Россия Компартияси Марказий Қўмитаси кадрларни танлаш ва масъул лавозимларга қуйиш туғрисида қарор қабул қилди. Натижада Марказий қўмита қарори билан турли соҳалар бўйича номенклатура рўйхатлари тасдиқланди. Номенклатуранинг 1-рўйхатига СССР Халқ Комиссарлар Совети, Марказий Ижроия Қўмитаси, Бутуниттифоқ Марказий Ижроия Қўмитаси раҳбарияти, президиуми ва коллегиялари аъзолари, Бутуниттифоқ Касаба Уюшмалари Марказий Совети ҳамда трест, синдикатлар раҳбарлари, Халқ Хўжалиги Олий Совети бошқармаси бошлиқлари киритилиб, уларни коммунистик партия марказий қўмитасининг махсус комиссияси тасдиқларди. 2-рўйхатга юқоридаги асосий лавозимлар ўринбосарлари, 3-рўйхатга эса жойлардаги раҳбар кадрлар киритилган. Номенклатурага кирган номзодларнинг партия йўли ва сиёсатига содиқлиги асосий мезон бўлиб, бу хавфсизлик хизмати (ОГПУ) ходимлари томонидан текшириб кўрилган.

1994 йил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, чет тилларни пухта биладиган таржимонлар ва республика таълим муассасалари учун педагоглар тайёрлаш, чет тилларни жадал ўргатишнинг илғор педагогик усулларини жорий этиш, чет тиллар бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш, олий маълумот негизида таржимонлар ва экскурсия раҳбарларини жадал қайта ўқитиш институтнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

1999 йил (бундан 25 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим” имзоланди.

2002 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Қатағон қурбонлари хотираси» музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2005 йил (бундан 19 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Банклар ассоциациясида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ваколатхонаси очилди. 

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони, “Архитектура-қурилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2022 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: Самарқанд давлат чет тиллар институти ташкил этилганига 30 йил тўлди