“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида мини футбол бўйича “Бошқарув раиси кубоги” мусобақаси уюштирилди.

Мусобақада ҳудудий филиалнинг бўлимлари, шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ходимлари қатнашди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинлар натижасига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм ҳудудий филиали ходимлари биринчи, Урганч тумани электр таъминоти ходимлари иккинчи, Урганч шаҳар электр таъминоти ходимлари ҳамда Гурлан тумани электр таъминоти ходимлари учинчи ўринни эгаллади.  

–  Мазкур мусобақаларни ўтказишдан мақсад тизимда фаолият кўрсатаётган  ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ҳамда оммавий спорт турларига қизиқишини  кучайтиришдир. Бундай тадбирлар жисмоний тарбия кундалик иш жараёнимизнинг бир бўлаги бўлишига кўмаклашади, – дейди ҳудудий филиал ходими Зафарбек Сабуров. – Сўнгги йилларда  ходимларимиз ўртасида спортнинг мини- футбол тури кенг оммалашмоқда.  

[gallery-22968]

Ғолиб жамоалар ташаккурнома ва касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кубок мусобақаси қизғин ўтди