Жорий йилнинг 15 октябрь куни “AirAsia X” авиакомпанияси Куала-Лумпурдан Тошкентга биринчи тўғридан-тўғри парвозни амалга оширди.

Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳрида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун  матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, “AirAsia X” авиакомпанияси, “Capital A” компаниялар гуруҳи масъуллари ва журналистлар иштирок этди.

Тадбирда Малайзиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Туа Бин Иллиас, “AirAsia X” авиакомпанияси бош директори Бенямин Исмоил, “Capital A” компаниялар гуруҳи мустақил ижрочи раиси Датук Камарудин Меранун сўзга чиқиб, янги йўналиш ўзбекистонлик саёҳатчиларга “Visit Malaysia Year 2026” арафасида мамлакатнинг табиати ва маданияти билан яқиндан танишиш имконини яратишини таъкидлади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Малайзия мамлакатлари ўртасида ҳар томонлама алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда. Хусусан, мазкур йўналишнинг ишга туширилиши доирасида “AirAsia X” авиакомпанияси ва Ўзбекистон Республикаси туризм қўмитаси икки мамлакат ўртасидаги туризмни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бугунги кунда ушбу ҳамкорлик доирасида томонлар қўшма маркетинг ташаббуслари, ҳамкорликни кенгайтириш дастурлари ва маданий алмашинув лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда.  

– Кеча “AirAsia XA-330” рейси соат еттиларда Тошкент халқаро аэропортига омон-эсон қўнганидан жуда хурсандман. Мазкур парвозда йўловчилар тўлдирилиш кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этди. Бу  авиакомпаниямизнинг Куала-Лумпурдан Тошкентга амалга оширган илк парвози бўлди. Қайтиб кетган рейс эса 70 фоиз тўлдирилиш билан амалга оширилди. Биринчи кунданоқ катта талаб ва йўловчилар сонининг юқорилиги мени жуда қувонтирди. “AirAsia” компаниялар гуруҳи Осиё ва Тинч океани минтақасидаги 235 та шаҳарни боғлаб туради. Бу фақат ўзбекистонлик йўловчилар учун Куала-Лумпурга парвоз қилиш имкониятини эмас, балки Индонезия, Австралия, Япония, Хитой ва бошқа йўналишларга ҳам қулай тарзда учиш имкониятини яратади. Асосий мақсад эса халқлар ва мамлакатлар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашдир. “AirAsia” ташкил этилган илк даврданоқ ҳар бир инсонга парвоз қилиш имкониятини яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Маълумки, авиачипталар нархи кўпчилик учун қиммат саналади. Тадқиқотларга кўра, аҳолининг 40-50 фоизи ҳали самолётда учмаган ёки биринчи марта парвоз қилиш учун бир неча йил давомида маблағ жамғаради. Компаниямиз айнан шу эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳамёнбоп ва қулай парвоз имкониятларини яратмоқда, – деди “AirAsia X” авиакомпанияси бош директори Бенямин Исмоил.  

“Capital A” компаниялар гуруҳи мустақил ижрочи раиси Датук Камарудин Меранун қайд этганидек, ушбу янги йўналиш икки мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

– “AirAsia” аввалдан мавжуд бўлган авиакомпания бўлиб, унинг тарихи 1996 йилдан бошланади. Ўшанда авиакомпания фақатгина иккита самолётга ва 250 нафар ходимга эга эди. Бугун эса фахр билан айтиш мумкинки, “AirAsia” бугунги кунда қарийб 900 миллион йўловчини ташиган. Компания Осиё бўйлаб 135 та йўналишда парвозларни амалга оширмоқда. Ҳозир бизда 250 та самолёт мавжуд бўлиб, яна 400 таси яқин вақтларда флотимизга қўшилади. Шу тариқа, унинг ривожланиш тарихи 2001 йилда бир неча инсоннинг ташаббуси билан бошланиб, бугунги кунда бутун минтақани қамраб олган йирик авиакомпанияга айланди. Кеча амалга оширилган парвоз  бизни Ўзбекистон билан боғлади ва бу ҳамкорлик бардавом бўлишини тилаб қоламан, – деди у.

Матбуот анжумани якунида мутахассислар журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куала-Лумпурдан Тошкентга илк бор тўғридан-тўғри рейс амалга оширилди