Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги кўплаб омиллар, иқтисодий сиёсат чоралари, шунингдек, минтақадаги ва умуман, мамлакатдаги ишбилармонлик фаолияти ва у билан боғлиқ истеъмолчилар кайфиятига боғлиқ.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари бу борада, айниқса, коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ҳамда бутун дунёда тарқалиши натижасида юзага келган инқироз шароитида ҳар ой вилоят ва туман даражасида тадбиркорлик фаолияти ҳолати бўйича мониторинг ўтказмоқда.  

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йил февралида солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга ўсди. Шу билан бирга, солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши Қашқадарё (38,3 фоизга), Aндижон (32,4 фоизга), Бухоро (17,6 фоизга) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (9 фоизга) кузатилди.

Солиқ тушумларининг ўсиши пандемиядан кейин ишбилармонлик фаолияти тиклангани ва аҳоли ва бизнесга солиқ юкини оширмасдан солиқ йиғиш кўпайганлигидан далолат беради.

Пандемия тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатди. Хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан кўрилган чора-тадбирлар давлат бюджети даромадларини таъминлаш билан боғлиқ ноқулай вазиятнинг олдини олишга ёрдам берди.

Февраль ойида божхона тўловларидан тушумлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 фоизга ошди. Божхона тушумларининг Ўзбекистон ҳудудлари орасида энг катта ўсиши Сурхондарё (83,2 фоиз), Хоразм (47,1 фоиз) ва Фарғона (19,2 фоиз) вилоятларида қайд этилди.  

Бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг деярли барча давлатлари билан савдо алоқаларини тиклади. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой, Россия ва Қозоғистон билан қайд этилди. Ўз навбатида, ташқи савдо фаолиятининг ўсиши ва аҳолидан ички талабнинг ошиши божхона тушумларини кўпайтиришга имкон берди.  

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарларни экспорт қилиш ҳажми 11,3 фоизга ўсди. Товарлар экспорти ҳажмининг ўсиши Бухоро (71,2 фоиз), Сурхондарё (39 фоиз), Навоий (34,9 фоиз), Хоразм (28,1фоиз) вилоятларига тўғри келди.

Ўзбекистон экспортининг анъанавий маҳсулотларига ташқи талабнинг ошиши товарлар экспортининг босқичма-босқич ўсишига олиб келди, бу эса пандемиянинг ўткир босқичидан кейин жаҳон иқтисодиёти босқичма-босқич барқарорлашаётганидан далолат беради.

Ўтган ой давомида тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 46,5 фоизга ўсди. Берилган кредитлар ҳажмининг энг катта ўсиши Фарғона (2,3 баробар) Навоий (97,9 фоиз) ва Хоразм (95,8 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (2,6 баравар) кузатилмоқда.

Ўзбекистонда кредит бериш ҳажмининг ўсиши республика ва ҳудудларда бизнес тузилмалари фаоллигининг ошганлигини изоҳлайди.

Ушбу даврда республикада 9 минг 508 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди, уларнинг энг кўп сони Қашқадарё (1030), Самарқанд (888), Тошкент (768) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (1558) да рўйхатдан ўтган.  

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми 15,2 фоизга ўсди.

Ушбу даврда республиканинг барча ҳудудларида биржа фаоллигининг ўсиши қайд этилди. Жумладан, Қашқадарё (49,9 фоизга), Наманган (48,2 фоизга), Сурхондарё (44,6 фоизга) ва Тошкент (36,5 фоизга) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда.

Карантин чекловлари бекор қилингандан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий фаолиятнинг босқичма-босқич тикланиши кузатилди. Бу, биринчи навбатда, ҳукумат томонидан инқирознинг кескин даврида иқтисодиётнинг барча соҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлиб, бу иқтисодий ўсишнинг ижобий суръатларини сақлаб қолиш ва мамлакатда ишбилармон доираларнинг ижобий динамикасини таъминлаш имконини берди.

Бизнеснинг жорий харажатларини максимал даражада камайтиришга қаратилган бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш дастурларига солиқлар, мол-мулк ижараси, кредитларни тўлаш бўйича кечикишлар берилди, текширувларга мораторий жорий этилди, имтиёзли кредитлар тақдим этилди, дастурларни амалга ошириш энг кўп зарар кўрган тармоқларни, шу жумладан, туризмни қўллаб-қувватлашни бошлади.  

2021 йилда босқичма-босқич иқтисодий тикланишни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитининг ҳолатини баҳолаш бўйича корхоналар ўртасида ўтказилган сўров натижалари ҳам тасдиқлайди. Тадқиқот республика бўйлаб тадбиркорлар кайфиятини акс эттиради.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кредит ҳажмининг ўсиши бизнес тузилмалари фаоллигидан далолатдир