Креатив иқтисодиёт – бу ижодиёт, интеллектуал қобилият, шунингдек, инновация ҳамда технологияларга асосланган инсон салоҳияти натижасида иқтисодий қийматга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) яратишга қаратилган тармоқ  ҳисобланади.

2024 йил 4 октябрда кучга кирган “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун миллий иқтисодиётда қандай ўрин тутади? Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев билан шу ҳақда суҳбатлашдик. 

– Жаҳон иқтисодиётида жадал ривожланаётган янги соҳалардан бири – бу креатив саноат тармоғи ҳисобланади. БМТ резолюциясига кўра, креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари, жумладан, креатив иқтисодиётни мустақил тармоқ сифатида қўллаб-қувватлаш, унинг алоҳида статистик ҳисоботини юритиш ва иқтисодиётдаги улушини ошириш назарда тутилган.

БМТнинг таҳлилий маълумотларига кўра, маданий ва креатив соҳадаги маҳсулотларнинг дунё ялпи ички маҳсулотидаги ўрни 3,1 фоизни ташкил этади ҳамда жаҳонда иш билан банд аҳолининг 6,2 фоизи ушбу соҳага тўғри келиб, унинг асосий қатламини ёшлар ташкил этади. 

Ушбу соҳада товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ва реализация қилишда креатив фикрлаш, замонавий технология ва инновациялар муҳим роль ўйнайди.

– Креатив иқтисодиётни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича хорижий давлатларда қандай ижобий тажрибалар мавжуд? 

– Индонезияда “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, Туризм ва креатив иқтисодиёт вазирлиги ташкил этилган. Умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган 15 та стартап лойиҳа амалга оширилиб, креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7 фоизга етган.

Россияда Креатив иқтисодиётни ривожлантириш маркази ва 20 та креатив иқтисодиёт йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлайдиган Универсал университет ташкил этилган. Стратегик ташаббуслар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Креатив индустрияни ривожлантириш тўғрисида”ги қонун мавжуд. 

Англияда 2035 йилгача инновациялар стратегияси қабул қилинган бўлиб, ҳозирда креатив индустрияларда 2,1 миллион нафар киши фаолият юритиб, креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 5,8 фоизни ташкил этмоқда. 

Ушбу маълумотлар креатив индустрия кўплаб мамлакатларда иқтисодий ривожланиш, инновациялар ва ижтимоий ўзаро таъсирнинг асосий омилига айланганини кўрсатмоқда. 

– Мамлакатимизда креатив индустрия соҳаси қандай йўналишларни қамраб олган?   

– Бугунги кунда мамлакатимизда креатив индустрия соҳасига оид 9,6 минг корхона мавжуд. Уларда 84 минг нафар ходим фаолият кўрсатмоқда (205 та IT-марказ, 100 та дизайн маркази, 60 та анимацион суратлар маркази, 30 та ўйинлар ишлаб чиқиш маркази ва 20 дан ортиқ санъат галереяси бор). Шунингдек, 28 минг нафар ҳунарманд ушбу йўналишда фаолият юритмоқда.

Бу эса, мазкур соҳада ягона ҳуқуқий базани яратишни, креатив соҳаларни аниқ белгилашни ҳамда уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш ва ҳисоблаб боришни талаб этади. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг “Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилди. Қонуннинг кучга киргани иқтисодий ва маданий салоҳиятни мустаҳкамлаш йўлидаги стратегик қадам бўлди. 

– Қонуннинг энг муҳим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз.

– Қонун 7 боб, 37 моддадан иборат бўлиб, унда креатив иқтисодиёт соҳалари сифатида миллий иқтисодиётимизнинг 15  йўналиши белгиланди. 

Адабий ижод, архитектура, лойиҳалаш, урбанистика, аудиовизуал санъат, мода ва дизайн,  ижрочилик санъати, музейлар, бадиий галереялар (кўргазма), ахборот-кутубхона фаолияти, нашриёт ва матбаа, ОАВ соҳасидаги ижодий фаолият ва интернет орқали узатиш, концерт-томоша фаолияти ва оммавий-маданий тадбирлар ташкил этиш, продюсерлик фаолияти,  рақамли технологиялар, реклама соҳасидаги ижодий фаолият, санъат ашёлари ва маданий мерос объектларини асрашга доир ҳамда реставрация фаолияти, тасвирий санъат, халқ амалий санъати, ҳунармандчилик шулар жумласидандир. 

Креатив иқтисодиёт бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилиши механизми белгиланиб, Вазирлар Маҳкамасининг, вазирлик ва идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг соҳага оид ваколатлари белгиланди.  

Қонун билан креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ташкил этилади. Ушбу кенгаш жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органи ҳисобланади. 

Республика кенгаши таркиби креатив индустрия соҳалари бўйича тегишли давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, креатив индустрия соҳасидаги етакчи тадбиркорлар ҳамда халқаро ва маҳаллий экспертлардан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. 

– Креатив иқтисодиёт учун зарур инфратузилма ва қўллаб-қувватлаш механизмлари қандай яратилади? 

– Креатив индустриялар парки ва кластерлари, рақамли платформалар, таълим дастурлари ва тўгараклар, арт-резиденциялар шаклларида ягона экотизим яратилади. Бунда, креатив индустриялар паркини ташкил этиш ва фаолият олиб бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва паркни бошқариш дирекция томонидан амалга оширилади.

Қонунда креатив индустриялар паркининг асосий вазифалари белгиланди. Унга кўра, креатив индустрияни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. Креатив иқтисодиётга инвестициялар жалб қилинади. Парк резидентлари учун зарур ресурслар ва инфратузилма мавжудлиги таъминланади. Маҳсулотлар айланмаси ва экспортини амалга ошириш учун экотизим ривожлантирилади, шу жумладан, электрон платформалар ва онлайн-бозорлар яратилади. 

Соҳада иш ўринларини яратиш ҳамда кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, инновация ва ижодкорликни рағбатлантириш механизмлари белгиланди. 

Креатив индустрия соҳасида фаолият кўрсатаётган ва сўнгги 12 ой мобайнида даромадининг камида 80 фоизини креатив соҳа фаолиятидан олган ёки соҳага мансуб бизнес-режага эга бўлган субъектлар рўйхатдан ўтиши мумкин. (Бунда, давлат улушига эга бўлган юридик шахслар креатив индустриялар парки резиденти бўлиши мумкин эмас).

Қонунда иқтисодий, ижтимоий, маданий ва рақамли ресурсларнинг комплекс мажмуасини ўз ичига олган креатив иқтисодиёт инфратузилмаси ташкил этилиши белгиланди. Ушбу инфратузилма креатив индустриялар парклари, креатив индустрия кластерлари, арт-резиденциялар, креатив индустрия марказлари, инновацион ускуна ва технологиялар, рақамли дастурлар ва платформалар ҳамда бошқа шаклларда бўлади. 

Хусусан, инновацияларни рағбатлантириш ва креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш, соҳада тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат ёки хусусий инвестициялар иштирокида креатив индустрия кластерлари ташкил этилади.  

Ички ва ташқи бозорларда креатив индустрия соҳаларидаги лойиҳаларни яратиш, ишлаб чиқариш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади. 

Креатив индустрияларнинг республика иқтисодиётига ҳиссасини аниқлаш мақсадида статистик кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда креатив иқтисодиётни ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳисобга олиш, маданий меросни асраш қонун даражасида белгиланди. Креатив иқтисодиётнинг умумий иқтисодиётдаги улушини 2030 йилгача 5 фоизга етказиш мақсад қилинган.

ЎзА мухбири

                                                           Норгул АБДУРАИМОВА

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Креатив индустрия: креатив маҳсулот ва хизматлар бозори ривожланади