Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги Сардобаликлар ҳаётида ўчмас из қолдирди. Президент фармонига мувофиқ, Абдулла Қодирий номли фермер хўжалиги раҳбари Асатулла Бердиқулов «Фидокорона хизматлари учун» ордени, “Файзлиобод” маҳалласида истиқомат қилаётган юз ёшдан ошган нуроний Ўрозали Норматов эса “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Ёш авлоднинг ютуқлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Жумладан, 2025 йил 23–24 июнь кунлари Вьетнамнинг Вунг Тау шаҳрида ўсмирлар ўртасида кураш бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида сардобалик Машҳура Абдумусаева кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтган чемпионатда туман спорт мактаби тарбияланувчиси Мадина Ғофурова 54 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.

Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан туман марказий ўйингоҳида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” эзгу ғояси асосида байрам тадбири ўтказилди. Унда ёш спортчиларнинг ютуқлари ҳам яна бир бор қайд этилди.

Тадбирда туман ҳокими Зиёдулла Каримов иштирок этиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

Президентмизнинг 2025 йил 6 мартдаги  қарори асосида туманга ажратилган 54 миллиард сўм маблағ ҳисобига 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 3 та мактабгача таълим ташкилоти  биноси, 2 та мактаб ва бир қатор ижтимоий объектлар реконструкция қилинди. Шунингдек, 16 километрлик ички йўллар таъмирланди, ногиронлиги бўлган фуқаролар учун 1,5 километрлик пиёдалар йўлаги қурилди. Мудофаа ишлари биноси янгидан барпо этилди. 286 ўринли “Қўшчинор” ва 200 ўринли “Гулзор” маданият марказлари замонавий шароитларда фойдаланишга топширилди.

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида туманда 217 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари, 720 миллиард сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва 182 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди. Шу билан бирга, 44 миллион долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва 1407 та янги иш ўрни яратилди. Туман ҳоким ёрдамчилари ва тижорат банклари томонидан 432 та микролойиҳа амалга оширилиб, 870 та янги иш ўрни очилди.

–  Камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар асосида 609 та оилага 1068 та хизмат кўрсатилиб, 418 та оила камбағаллик реестридан чиқарилди. Ғалла ва пахта етиштиришда ҳам юқори натижаларга эришилди. Бу жараёнда туман аҳлининг ҳиссаси катта, –  деди туман ҳокими Зиёдулла Каримов.

Тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари, маҳаллий ижодкорлар ва жамоалар томонидан куй-қўшиқ, рақслар ижро этилди ва  ватанни улуғловчи шеърлар ўқилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўтаринки кайфият билан нишонлашди