Буюк Британия ва Германия расмийлари Россия ҳамда Хитой сунъий йўлдошлари фаол равишда Ғарбнинг алоқа ва мудофаа тармоқларини кузатаётгани ҳақида жиддий огоҳлантириш берди.

– РФнинг космосдаги ҳаракатлари барчамиз учун фундаментал хавфга айланди, энди бунга кўз юма олмаймиз, -деди ГФР мудофаа вазири Борис Писториус.

Унинг сўзларига кўра, Кремлнинг икки сунъий йўлдоши яқинда “IntelSat” компаниясининг ҳарбий алоқа сунъий йўлдошларини кузатаётгани аниқланган. Бу ҳолат НАТО учун хавотирли, чунки алоқа ва навигация тармоқларининг бузилиши ҳарбий амалиётлар ва фуқаролик авиациясини фалаж қилиши мумкин.

Бирлашган Қироллик космик қўмондонлиги раҳбари генерал Пол Тедман эса ушбу йўлдошлар “деярли ҳар ҳафта” Британия аппаратларига яқинлашиб, сигналларни тутиб олиш ва тўсиш ҳаракатларини амалга ошираётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, НАТО бош котиби Марк Рутте русларнинг космосда ядро қуроллари жойлаштириш режалари ҳақида огоҳлантирган. Бу айбловлар рад этилган бўлсада, Москва 2024 йилда БМТ резолюциясига вето қўйган эди.

Экспертларфикрича, рус йўлдошлари кўпинча Ғарб аппаратларига жуда яқин масофада “сокин кузатув” олиб боради, бу эса уларни “уйқудаги қуроллар” деб аташга сабаб бўлмоқда.

ХХР ҳам бу борада ортда эмас. Улар ҳатто бошқа йўлдошларни орбитадан суриб чиқара оладиган сунъий йўлдошни синовдан ўтказган.

Европа мамлакатлари хавфга жавобан космик дастурларни кенгайтирмоқда: Германия кейинги беш йилда €35 миллиард сармоя киритишни режалаштирган. Британия эса лазер таҳдидларини аниқловчи қурилмаларни синовдан ўтказмоқда. Франция “bodyguard” деб номланувчи бошқа йўлдошларни ҳимоя қила оладиган аппаратлар устида ишламоқда.

– Космос энди рақобат эмас, балки хавфсизлик майдонига айланди. Ҳар бир сигнал, ҳар бир йўлдош — янги фронт, -дейди таҳлилчи Юлиана Зюс.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Космосда янги фронт: РФ ва ХХР сунъий йўлдошлари Ғарб алоқа тармоқларини кузатмоқда