Ҳозирги кунда коррупцияга ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш республикамизда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

“Коррупция” сўзи лотинча “cor ruptum” сўзидан келиб чиққан бўлиб “синган, бузилган, сотиб олинган, пора эвазига оғдириш” деган маъноларни билдиради. Коррупция жиноятчилиги иқтисодиётга, мамлакат сиёсий ва халқаро нуфузига ҳамда жамият маънавий-аҳлоқий нуфузига фожеали зарар етказадиган ҳафли иллат ҳисобланади.

БМТ таҳлилларига қараганда, коррупция туфайли дунё иқтисодиёти ҳар йили 2,6 трлн. доллар зарар кўради. Бу миқдор жаҳон ялпи маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, жаҳон банки маълумотларига қараганда, коррупция даражаси Канадада – 19, Германияда – 21, Буюк Британияда – 22, Японияда – 24, АҚШда – 26, Италияда эса 57 фоизни ташкил этади. Тақдим этилган статистик маълумотлардан маълумки, ривожланган давлатларда кўрсатгич фоизи кам ҳисобланади. Бу борадаги кўрсаткичнинг энг қуйи даражаси 8 фоизни (Дания, Швеция, Финляндия), энг юқори даражаси эса 92 фоизни (Сомали, Жанубий Судан) ташкил этмоқда. Кўриниб турибдики, Скандинавия давлатларидан Швеция, Финландия ва Данияда атига 8 фоизни ташкил этиб, Сомали ҳамда Жанубий Суданда 92 фоиз, энг юқори кўрсатгични ташкил қилади.

Барчага маълумки, коррупцияга қарши курашишга қаратилган бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига 2008 йил 7 июлдаги ЎРҚ-158-сон Қонуни билан аъзосига айланди. Шунингдек, 2017 йилнинг 3 январида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонун қабул қилинди. Бир қанча ривожланлан хорижий давлатларда шунга ўхшаш махсус қонунлар давлат томонидан қабул қилинган. Масалан, АҚШда шунга ўхшаш махсус қонун “Foreign Corrupt Practices Act” деб номланган бўлиб, у Америка компанияларини шартномалар тузишда имтиёзлар ва кафолатлар олишда хорижий мансабдор шахсларга пора берганлик учун жавобгарлигини белгилайди.

Коррупция деганда давлат ҳокимиятида давлат хизмати имкониятларидан ўзбошимчалик билан ваколатларни суистеъмол қилган ҳолда ҳамда мансаб ваколатига эга бўлган шахсларнинг ўз шахсий манфаатларини кўзлаб ва моддий наф кўриш мақсадида ғайриқонуний ҳамда ғараз ниятда фуқаролардан пора олиши, пора эвазига сотилиши ҳамда жиноий уюшмаларга мададкор бўлган ҳолда ёрдам беришида намоён бўладиган ижтимоий ҳодиса тушунилади.

2017 йилнинг 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуннинг 2-моддасига кўра коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади.

Қонун ҳужжатларидан маълумки, ҳуқуқбузарликларнинг асосан тўртта тури мавжуд бўлиб, улар фуқаровий, интизомий, маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлардан иборат.

Коррупцияга оид жиноятлар тушунчаси ва уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилмаган. 2017 йилнинг 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунида назарда тутилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик тушунчасидан Жиноят қонунидаги қайси жиноятлар коррупциявий жиноятлар эканлигини билиб олиш мумкин.

Жумладан, коррупциявий жиноятлар сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 168-модда 2-қисми “в” банди, 1929 , 19210 , 210-214-моддалари, 182-моддаси 2-қисми “г” банди, 19211, 205-206, 209-моддалари ҳамда жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган Жиноят кодексининг 243-моддасини назарда тутиш лозим.

2017 йилнинг 3 январда қабул қилиган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонунда коррупция деганда – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилиши назарда тутилган. Ушбу таъриф халқаро норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва Коррупцияга қарши курашиш Конвенциясини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Аммо, амалдаги Жиноят кодексимизда мавжуд бўлган коррупциявий жиноятларга оид моддаларнинг диспозициялари ушбу таъриф талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Умуман олганда коррупцияга умумэътироф қилинган таъриф берилмаган. Бироқ, коррупция ўзида порахўрлик, одил судловга тўсқинлик қилиш, мансабни суиистеъмол қилиш, ноқонуний устунликларни олиш ва одил судловга тўсқинлик қилиш мақсадида, ўз мансабидан фойдаланиш каби, муайян хатти-ҳаракатлар тизимидан иборат бўлади.

Коррупциявий жиноятларга оид Жиноят кодекси моддалари санкцияларда жавобгарлик масалалари турлича акс этган. Жумладан, Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисми “г” банди, 168-модда 2-қисми “в” банди, 192.9 , 192.10 , 210-214-моддалари, 182-моддаси 2-қисми “г” банди, 192.11, 205-206, 209-моддалари ҳамда жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган Жиноят кодексининг 243-моддаси санкциясида назарда тутилган жавобгарлик масалаларида жазо турлари ҳар хил назарда тутилган. Улар қуйидагилардан иборат:

– ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– ЖК 168-модда 2-қисми “в” банди бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– ЖК 192.9-моддаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– ЖК 192.10-моддаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

– ЖК 210-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 211-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорд а жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 212-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 213-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 214-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 182-моддаси 2-қисми “г” банди бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

– ЖК 19211-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 205-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 206-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 209-моддаси бўйича энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади;

– ЖК 243-моддаси бўйича беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Юқорида назарда тутилган коррупциявий жиноятларга оид Жиноят кодекси моддалари таҳлили шуни кўрасатмоқдаки, энг енгил жазо тури базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима бўлса, энг оғири ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳисобланади.

Шунингдек, БМТнинг коррупцияга қарши Конвенциясида, шу билан бирга кўплаб ривожланган хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида ноқонуний бойлик ортириш ва мавқени суиистеъмол қилиш коррупциявий жиноятлар сифатида ўз аксини топган. Бироқ бундай жиноятлар бизнинг қонунчилигимизда мавжуд эмас. Шу каби коррупциявий жиноятларни Жиноят кодексимизда акс эттириш коррупция қарши курашишда самарали ижобий хусусият касб этади.

Ноқонуний бойли ортириш билан боғлиқ коррупциявий жиноятлар одатда мансабдор шахслар томонидан содир этилади. Мазкур жиноятнинг зарурий белгиларидан бири бойлик ортиришнинг қонуний манбаси номаълум бўлиб, асосан жиноий йўллар билан бойлик ортириш ҳолатлари кўзга ташланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Жиноят кодексимизга БМТнинг коррупцияга қарши Конвенциясида, шу билан бирга кўплаб ривожланган хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида назарда тутилган коррупциявий жиноятларга оид нормаларни имплементация қилиш лозимдир.

Ферузбек Худайкулов,
Тошкент давлат юридик университети
Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси доц.в.б., ю.ф.ф.д. (PhD)

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни такомиллаштириш масалалари