Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Спикер Н.Исмоилов 29 июль куни давлатимиз раҳбари маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишиб чиққани ҳақида тўхталиб, бу борада парламент олдида турган вазифаларга урғу берди:

— 29 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда коррупция омилларининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш механизмларини кучайтириш вазифа сифатида белгиланди.

Куни кеча бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси Кенгаши мажлисида мазкур йиғилишда белгиланган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги нутқида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Қонунчилик палатасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Бу борадаги фаолиятимиз таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Депутатлар корпусининг коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кучайтиришга доир Кенгаш қарори қабул қилинди ва Чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Ҳудудлар, муҳим соҳа ва тармоқларда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар ҳолатини ўрганиш, парламент назоратини олиб бориш, қонун лойиҳаларидаги коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Албатта, коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишда парламент аъзолари фаол ва ташаббускор бўлишлари талаб этилади. Хусусан, коррупциявий омилларни бартараф этиш борасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш чораларини кўришимиз лозим.

Фракциялар ва қўмиталар маиший коррупцияни бартараф этиш борасидаги ишларни янада кенг кўламда ўрганиш ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқишга эътиборни янада кучайтириши керак, — деди Спикер.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупциянинг олдини олишда парламент аъзолари ташаббускор бўлишлари лозим