Бугун “Ўзэнергоинспекция” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши курашиш бўйича профилактик семинар ташкил этилди.
Ушбу тадбирда коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи ва Касаба уюшмаси раиси бошқарма ходимларига коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички локал ҳужжатлар ҳақида ахборот берди.
Тадбирда таъкидланганидек, янги қабул қилинган ҳужжатлар ходимлар фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни ўз ичига олади. Семинарда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, тадбирда коррупциянинг олдини олишга оид стратегиялар ҳам муҳокама қилинди. Бу, айниқса, давлат идораларида коррупцияни камайтириш учун қўлланиладиган механизмларни яхшилашга қаратилган.
Семинарда коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажрибалар ва уларнинг мамлакатимизга қўлланиши билан боғлиқ муҳим тавсиялар берилди. Аниқ йўналишлар ва амалий ишларнинг мувофиқлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур тадбир коррупцияга қарши курашишда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишда муҳим ҳисобланади.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан аниқ жавоблар олди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА