Шу йилнинг 5 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида жирканч иллатнинг олдини олиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда кенг кўламда тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида апрель ойи – “Коррупцияга қарши кураш ойлиги”, деб эълон қилинди. 

Жумладан, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлигининг гарови!”, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш – ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир”, олий ўқув юртлари, техникум, коллежлар ва лицейларида “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш – давр талаби”, шифо масканларида эса “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш – устувор вазифамиз!” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсад қилиб олинган. 

Туман партия ташкилоти етакчилари, фаоллар ва айниқса, “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутатлар ўз округларидаги юздан ортиқ маҳалладаги кексалар, аёллар ва ёшлар орасида тарғибот тадбирлари ва давра суҳбатларини ўтказди. Уларда мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни қадрлаш, маҳаллада, тўй-маъракада ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаслик, ҳалоллик ва шукроналик билан ҳаёт кечириш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Наманган шаҳридаги 38-сонли умумтаълим мактаби ва Наманган давлат педагогика институтида ўтказилган давра суҳбатларида “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш бошқармаси бошлиғи Райҳона Ўрмонова “Коррупцияга қарши курашда партиялар ва фуқаролик жамияти ҳамкорлиги: коррупцияга қарши кураш бўйча партия сайловолди дастурида илгари сурилган таклифлар” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, давра суҳбатида Наманган давлат педагогика институти коррупцияга қарши курашиш “Компланес назорат” тизимини бошқариш бўлими, вилоят ИИБ коррупцияга қарши кураш бўлими, вилоят адлия бўлими ҳуқуқий ахборот шўъбаси мутахассислари таълим муассасаларида коррупцияга оид маъмурий ва жиноий жазо чоралари, ушбу иллатга қарши курашда давлат ва жамоатчиликнинг иштироки юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Партиямиз нафақат апрель ойида, балки келгусида ҳам мунтазам равишда коррупцияга қарши курашда тизимли фаолиятни изчил давом эттиришни мақсад қилган, – дейди “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши раиси, депутат Исроилжон Жўраев. – Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти, тинч ва фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшган бўламиз. 

Қувонарлиси, партия ташаббуслари аҳоли томонидан қизғин қўллаб-қувватланиб, ҳар бир тадбир коррупция аталмиш тараққиётга ғов бўлувчи иллатни бартараф этишдек устувор мақсад йўлида минглаб юртдошларимизни бирлаштирмоқда. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашда бирлашамиз!