Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупция. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди. Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.
Туризм қўмитаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар учун Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида белгилаган вазифалар ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини самарали ташкил этишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда Комплеанс назорат, коррупцияга қарши курашиш ва ички аудит бўлими бош мутахассиси Т.Равшанов Президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида коррупцияга қарши курашиш борасида белгилаб берган устувор йўналишлари ҳақида тўхталди.

Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, коррупцияга қарши кураш мунтазам ўзгариш ва янгиланишларни талаб қилади. Шу боис, олдимизда бу қаби иллатдан халос бўлиш учун бир қатор муҳим вазифалар турибди.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими М.Расулов коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Тадбир давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасидаги замонавий тенденциялар ва тизимдаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.
Мавзу юзасидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА