“Адолат” СДП томонидан апрель ойи "Коррупцияга қарши курашиш" ойлиги сифатида белгиланган эди. Мазкур ойлик доирасида партия ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳудудий ва маҳаллий тузилмалари томонидан аҳоли вакиллари иштирокида “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Коррупцияга қарши жамоавий кураш – адолат кафолати” номли тадбир ўтказилди. Унда партия раиси Робахон Маҳмудова иштирок этиб, нутқ сўзлади.

– Коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришда нафақат давлат органлари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиши шарт. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”да барчангизни фаол иштирок этишга чақираман. Зеро, коррупцияга қарши курашиш — давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз, – деди Робахон Маҳмудова.

Шунингдек, “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Муҳаррам Дадахўжаева сўзга чиқиб, шаҳар Кенгаши томонидан ойликнинг биринчи ҳафтаси давомида пойтахт маҳаллаларида давра суҳбатлари ва учрашувларни юқори савияда, турли соҳалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганини қайд этди. Мулоқотлар давомида фуқароларга кундалик ҳаёти давомида коррупциянинг у ёки бу кўринишлари, таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда қандай ҳуқуқий механизм ёки таъсир чораларини кўриш мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаётганини айтиб ўтди.  

Давра суҳбатидан сўнг партия раҳбари Олмазор тумани Қичқириқ маҳалласида аҳоли фаровонлигини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга муросасизлик – тараққиёт ва адолат гарови