Мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупция омилларига чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз жорий йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида ҳам юртимизда коррупциядан ҳоли муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар белгиланди. Дарҳақиқат, бугун ушбу мавзу долзарб масалага айланган. 

Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларга ҳам жиддий путур етказади. Шу маънода, аср иллатига қарши кураш ҳар бир кишининг, жамиятнинг, сиёсий партиялар, жамоатчилик ташкилотларининг вазифаси. Ҳеч кимнинг бу курашдан чеккада туришга ҳаққи йўқ. Акс ҳолда, биз ўз танамизга ўзимиз болта урган бўламиз. Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастуридаги устувор вазифалардан. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумни имзолади. Ҳужжатни имзолашда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги фармони, 2025 йил 5 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий Кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар, Партия Сайловолди дастури, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда дастурий ҳужжатларидаги ўзаро муштарак мақсад ва вазифалардан келиб чиқилди. Меморандумга асосан, аҳолининг жамиятда коррупцияга қарши курашишга дахлдорлик ҳиссини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, уларнинг шарҳи, қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни коррупцияга қарши бетоқатлик руҳида тарбиялаш борасида ҳамкорлик қилинади. Партиямиз Коррупцияга қарши курашиш соҳасида мақсад ва вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш борасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этади, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашишнинг илғор халқаро стандартларга асосланган тизимини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, жамиятда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтиради, вазирлик ва идораларда, таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида давра суҳбатлари, соҳа мутахассислари иштирокидаги учрашувлар, муҳокамалар ва семинарлар ташкил қилади. Партиянинг барча даражадаги депутатлик гуруҳлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид мавжуд қонунчиликни таҳлил қилиб боради, бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида давлат раҳбари томонидан қўйилаётган талаблар даражасида ишлаб чиқилишида иштирок этади. Қонунларни ижро этиш жараёнида уларга нисбатан ҳар қандай формал муносабатда бўлиш ва бунинг натижасида адолатга путур етказиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича сўровлар, акциялар, конкурслар ташкил этади. Таълим муассасаларида, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида “Адолат посбонлари” гуруҳлари фаолиятини йўлга қўяди. Сайловолди Дастурида коррупцияга қарши илгари сурилган ғояларни амалга ошириш, жамият ривожига тўсиқ бўлаётган қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид ҳаракатларга Агентлик мутахассисларини таклиф этади. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини оширишда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлашга қаратилган медиа тадбирларини ташкиллаштиради. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўзига белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда Партия билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатади, шу жумладан, томонларнинг келишувига асосан ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил қилади. “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида ҳар йили қабул қилинадиган Давлат дастурларида коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларини белгилаш бўйича тегишли таклифларни ҳамкорликда ишлаб чиқади. Партияга коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг бошқа халқаро стандартларни жорий этиш ва самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштиришда кўмаклашади. Партия ходимларини Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналиши доирасида ташкил этиладиган тарғибот ва профилактик тадбирлар, давра суҳбатлари, хорижий мутахассислар иштирокидаги учрашувлар, муҳокамалар ва семинарларга таклиф этади. Коррупцияга оид жиноятлар рўйхатини шакллантириш ва бу борадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнларига партиянинг тажрибали фаолларини жалб қилади. Аҳолида коррупцияга қарши муросасизликни шакллантиришда партия тузилмалари имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларни электрон тарғибот-ташвиқот воситалари билан таъминлайди. Коррупцияга қарши курашиш йўналиши доирасида Партия томонидан ўтказиладиган муҳим аҳамиятга эга бўлган тадбирларда Агентлик ходимлари иштирокини таъминлайди. 

Бунинг амалий исботи ўлароқ, “Адолат” СДП томонидан апрель ойи “Коррупцияга қарши курашиш“ ойлиги сифатида белгиланган. Мазкур ойлик доирасида партия ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳудудий ва маҳаллий тузилмалари томонидан аҳоли вакиллари иштирокида “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш – қонун устуворлиги гарови” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, “Адолат” СДП Миробод тумани Кенгаши томонидан эзгу мақсадлар йўлида ўтказилаётган давра суҳбатларининг галдаги манзили Миробод туманидаги “Оқ уй“ маҳалласи бўлди. Унда таъкидланганидек, коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришда нафақат давлат органлари, балки жамиятнинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиши шарт. Ушбу эзгу мақсад йўлида бирлашсак, адолат қарор топишига, жамият тараққиёти ва тинч-осуда, фаровон ҳаётни таъминлашга муносиб ҳисса қўшамиз. Зеро, коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамият тараққиётининг муҳим омили. Шундай экан, мазкур иллатга муросасиз бўлиш ва коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъулмиз. 

Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан ойликнинг биринчи ҳафтаси давомида пойтахт маҳаллаларида давра суҳбатлари ва учрашувларни юқори савияда, турли соҳалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Мулоқотлар давомида фуқароларга кундалик ҳаёти давомида коррупциянинг у ёки бу кўринишлари, таъмагирлик ҳолатларига дуч келганда қандай ҳуқуқий механизм ёки таъсир чораларини кўриш мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаётир. Коррупция, жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келиши, бу эса барча соҳадаги ислоҳотларнинг натижасига салбий таъсир этмай қолмаслиги мисоллар ёрдамида очиб берилмоқда. 

Шу ўринда қайд этиш жоизки, фуқароларимизда ҳуқуқий онг ҳамда ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қила олмаслиги жамиятда адолат мезонининг бузилишига олиб келади. Коррупциянинг олдини олиш, содир бўлаётган айрим ҳолатларга қарши курашиш давлатнинг, жамиятнинг муҳим мақсадига айланди. Чунки бу иллат бор жойда ривожланиш бўлмаслиги кундай равшанлашди. Шунинг учун коррупциядан холи қонун устуворлиги таъминланган ҳуқуқий демократик давлат барпо этишда ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Зеро, коррупцияга қарши курашиш ҳар бир соф виждонли инсоннинг, демократик жамият ва давлатнинг муқаддас бурчидир. 

Давлатимиз раҳбари ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда коррупцияга қарши курашишнинг қанчалик аҳамиятли эканини далиллар билан кўрсатиб берди. Бу борада бажарилиши зарур бўлган вазифалар белгиланди. Айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар натижасида кейинги йилларда Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланиб бормоқда. Лекин бу борадаги ишларни янада яхшилаш учун айрим муаммоларни бартараф этиш зарур. Ўзбекистон “Адолат“ СДП ташаббуси билан “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги“доирасида партиянинг барча ҳудудий кенгашлари томонидан кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган партия фаоллари ва депутатлар жойларда тадбирлар, учрашувлар ўтказиб, коррупция иллатига қарши курашишни янада кучайтириш ва уни жамият ҳаётидан батамом бартараф этиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирмоқда.

Тошпўлат МАТИБАЕВ, 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Миробод туман кенгаши раиси,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати,

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоси.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга муросасизлик – адолат ва фаровонлик кафолати