Бугун Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларида шу шиор остида оммавий югуриш марафони ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм марказида марафон олдидан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги ва спорт бошқармаси масъуллари, жамоатчилик вакиллари қатнашиб, спорт соғлом турмуш тарзининг асоси эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, коррупция иллати жамият ва давлат тараққиётига ғов бўлиб, одамлар ҳаётини издан чиқариши қайд этилди ҳамда барча бу иллатга қарши курашиши кераклиги айтилди.
[gallery-23412]
Марафонда корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари, ёшлар, ҳарбийлар, ички ишлар ва божхона ходимлари иштирок этди.
Оммавий югуриш мусобақаси қатнашчилари "Энг фаол эркак"," Энг фаол аёл иштирокчи", "Энг ёш ва энг кекса иштирокчи"," Ғалабага бўлган иштиёқи учун" каби номинациялар бўйича рағбатлантирилди.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари