Президентимиз раислигида жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгуси вазифалар белгилаб берилди. 

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини таъкидлади. 

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, бугун Ўзбекистонда рақамлаштиришни коррупцияга қарши курашнинг муҳим омили сифатида қаралмоқда. Бу борада сезиларли ютуқларга эришилмоқда. Шунга қарамай, рақамлаштиришнинг тўлиқ самарадорлиги учун қонун устуворлиги, жамоатчилик назорати ва коррупцияга қарши курашга қаратилган сиёсий ирода каби бошқа омиллар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу омилларнинг мавжудлиги рақамли технологияларнинг коррупцияга қарши курашдаги ролини янада кучайтирмоқда.

Жумладан, “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Фарғона вилояти Бош бошқармасида коррупцияга қарши курашиш бўйича тасдиқланган режа доирасида ушбу иллат таҳдидларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича харита ишлаб чиқилди. Коррупция хавфи даражаси аниқланиб, унинг юзага келиши мумкин бўлган лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Бу йўналишдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича банк фаолияти функциялари Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг очиқ электрон платформасида жойлаштирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай изчил тадбирлар ёш ходимларнинг назарий билим ва кўникмаларини шакллантириш билан бирга, уларни ўз халқи, Ватан манфаати йўлида ҳалол меҳнат қилишга, ҳушёр ва эътиборли бўлишга ўргатади. Зеро, банк тизими ходими ўз вазифасини виждонан бажариши, ўзини ва касбини ҳурмат қилиши, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиши шарт. Битта хато нафақат унинг касбий фаолиятига, балки банк имиджига ҳам путур етказиши мумкин. Банк мижозлари орасида чет эл фуқаролари — сайёҳлар, ишбилармонлар ва инвесторлар бўлса, йўл қўйилган салбий ҳолатлардан бутун мамлакат обрўсига путур етади. Бу ҳолатда мамлакатимиз иқтисодиётига сармоя киритмоқчи бўлганлар сафи камаяди, мижозлар йўқолади.

Ҳурматли фуқаролар!

Банк муассасалари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, унинг юзага келишининг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Эслатиб ўтамиз, банкимиз коррупцияга қарши курашиш ва ушбу турдаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни самарали ташкил этишда фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.

Агар сиз “Ўзмиллийбанк” АЖ, унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигига гувоҳ бўлсангиз ёки ходимларнинг коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга алоқадорлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз,  (78) 148-00-89 рақамлари орқали “Ўзмиллийбанк” АЖ нинг ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаатингиз қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилади ва коррупция аниқланган ҳолларда ҳал қилувчи чоралар кўрилади.

“Ўзмиллийбанк” АЖ тизимида фаолият юритаётган барча ҳамкасбларни ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга, коррупция кўринишларини эътибордан четда қолдирмасликка, уларнинг овозини ўчиришга уринмасликка чақирамиз.
 
“Ўзмиллийбанк” АЖ

матбуот хизмати

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция тараққиёт кушандаси