Давлатимиз раҳбари бошчиликларида мамлакатимизнинг барча соҳаларида чуқур ислоҳотлар жадал суратларда олиб бориляпти. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уни олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди.

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши ушбу соҳада янги даврни бошлаб берди. Бу борада коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги, "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги, "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги, "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги, "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги, "Давлат харидлари тўғрисида"ги, "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги ва "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон минтақамизда биринчилардан бўлиб, 2004 йилдаёқ "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди. Ушбу қонунни қабул қилишдан асосий мақсад, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Коррупцияга қарши курашиш ва бу соҳада самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев нутқ сўзлади. Ўз нутқларида, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш, юртимизда коррупциядан холи муҳит яратиш бўйича давлат ташкилотлари олдига аниқ вазифа ва амалга оширилиши лозим бўлган амалий чора-тадбирларни белгилаб бердилар. 

Жумладан:

– коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркиби тўлиқ янгиланиб, унга халқ депутатлар Кенгаш раислари бош бўлиши;

– Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупсиявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритиш;

– давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан кўпи билан 20 фоиздан ошмаслиги;

– давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонунни қабул қилиниши кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ҳар бир вазир ва ҳокимга бу йил барча хизматлар бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни туман кесимида баҳолайдиган тизим яратиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари коррупция ва унинг салбий оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган сабаблар ҳамда омилларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, меҳнат жамоаларида ишчанлик ва ошкоралик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар ташкил этиш, турли маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш, рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш, бунда давлат органлари томонидан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, давлат харидлари механизмини тубдан такомиллаштириш бўйича ҳам вазифаларни белгилаб берди. 

Ушбу йиғилишда давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг мазкур йўналишдаги иштироки ва халқаро ҳамкорлик мезонлари ҳам кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг олдимизга белгилаб берган вазифалари ва топшириқларидан келиб чиқиб, коррупцияга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, мавжуд салбий ва хавфли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқбузарлик сифатида эътироф этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммодан келиб чиқиб хорижий тажриба асосида қонунларни қабул қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупсиявий жиноятларга қарши курашда "қонун устувор – жазо муқаррар" тамойилига қатъий риоя қилиш, давлат хизматчилари учун меҳнатга адолатли ҳақ тўлаш ва бошқа ижтимоий манфаатдорлик тизимини жорий қилиш ҳар бир давлат ташкилотининг олдида турган муҳим вазифаси бўлиши керак.

Демак, ушбу иллатни бартараф қилишда юқорида келтирилган омилларга эътибор қаратсак, ҳамда жорий қила олсак ушбу муаммони бартараф қилиш ва камайтириш имконияти вужудга келади. Бунда давлат органлари билан бирга фуқаролар ҳам онгли равишда ҳаракат қилишлари лозим бўлади.

Шуҳрат Турдиқулов, 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга

қарши ички назорат бўлими раҳбари,

социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупция ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов