Қадимда ота-боболаримиз қудуқлар қазиб, сувга бўлган эҳтиёжларини қондиришган бўлса, паст-баланд адирлардан иборат тоғ этакларида эса юзлаб қудуқларни бир-бирига туташтирган ҳолда коризлар орқали деҳқончилик қилишган. Нуротада ҳам ана шундай коризлардан фойдаланилган.

Кориз – ер ости сув сувларини ер юзига чиқариш учун қадимда яратилган муҳандислик иншооти бўлиб, одатда тоғли ҳудудлардан бошланиб, қиялик бўйлаб чўзилиб борувчи туннеллардан иборат бўлган. Бундай иншоотларни қуриш ниҳоятда оғир ва мураккаб жараён ҳисобланади. У машаққатли қўл меҳнатидан ташқари, ер ости сувларининг тўпланадиган қатлами, сув сатҳида рўй берадиган ўзгаришлар ва кориз чиқариладиган жой рельефидаги нишабликни жуда аниқ белгилашни талаб этади.  

Нуроталиклар коризлар кавлаб, ер ости сувларини юзага чиқариш тарихини эрамиздан олдинги 329-327 йилларда Ўрта Осиёга бостириб кирган македониялик Искандар номи билан боғлайдилар.  

Афсоналарга кўра, Искандар Зулқарнайн Зарафшон водийсига қўшин тортиб келганда Нурота тизмасининг жанубий томони – Оқтоғнинг энг юқори чўққисига чиққан. У тоғдан жануб томонга қараса, Зарафшон дарёси ва обод водийни, шимол томонида эса дарахтсиз кенг майсазор яйловни кўрган. Ўшанда ям-яшил поёнсиз кенг даштга қараб Искандар “бу вилоятнинг дарёси ер остидан оқар экан”, деган эмиш. Сўнгра Искандар қўшинини Нуротага олиб келиб, 366 ҳарбий қисм саркардасига ўз отрядлари билан ҳар бири биттадан кориз ковлаши ҳақида буйруқ берган. Натижада 366 та кориз ковланиб, Оқтоғ этакларига сув чиқарилган ва Нурота атрофи обод бўлган.

Бу бир афсона. Аммо афсоналар ҳақиқатни сўзлайди, дейишади. Чиндан-да, Нурота шаҳри атрофида ҳозир ҳам коризлар қолдиқлари мавжуд.  

– Кориз чиқаришда тажрибали коризчилар, даставвал, қияликнинг баландроқ еридан ер ости сувигача шахмат усулида бир неча қудуқ қазишган,– дейди тадбиркор Лобар Салоҳиддинова. – Ер ости сувлари тортилиб, қудуқлардаги сув сатҳи энг пастга тушган февраль ойида кориз кавлашга киришилган. Иш ер нишабини белгилашдан бошланган. Чунки ер нишабини аниқ ва тўғри белгилаш кориз трассасини ўтказишда ва ер ости сувларининг кориз орқали ер юзига оқиб чиқишида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Кориз трассаси аниқлангач, трасса бўйлаб ҳар 10 метрда қатор қудуқлар кавланган. Ер ости сувларининг тўпланган қатламига қараб сув чиқадиган бош қудуқларнинг чуқурлиги 18-20 метр, баъзан ундан ҳам ошиқроқ бўлган. Қудуқлар туннель орқали бир-бирига туташтирилган. Бош қудуқлардан йиғилган ер ости сувлари мана шу туннель орқали оқиб чиққан. Туннель “лаҳм” деб аталган. Унинг баландлиги 1,25-1,5 метр, эни 1 метр бўлиб, узунлиги жой нишабига қараб бир неча киломертга чўзилган.  

Навоий давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси доценти  Ўролбой Орипов “Навоий вилояти жой номларининг изоҳли луғати” китобида шундай ёзади: “Машҳур олим Абу Райҳон Беруний кориз сўзининг “каҳрез” (сомон тўк) деб форсий таржимасини беради. Унинг маъноси шуки, кориз кўзи очилгач, унинг сувини текис жойга чиқариш учун булоқ кўзига сомон тўкилади. Сомон сувдан енгил, шу сабабдан сув қаёққа оқса, у ҳам бирга оқади. Сув йўлни кўрсатади”.  

Коризлардан бир меъёрда сув оқиб туриши учун улар ҳар йили тозаланиб турилган, таъмирланган. Деҳқонлар ҳар йили эрта баҳорда 20-30 кун коризнинг туннели ичида сув кечиб, лаҳм ва қудуқлар ичига чўккан лойқаларни қазиб чиқарганлар.  

[gallery-24802]

Нурота коризларида 366 қудуқ, 14 метрли бош қудуқ ва 3 км узунликдаги лаҳм мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда ташландиқ ҳолга келиб қолган. Бу ҳудудда коризлар очиқ осмон остидаги музей сифатида сайёҳларга намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Коризлар нафақат сув манбаи, балки тарихий ёдгорлик сифатида ҳам юксак қадрга эга бўлиб, ҳозир уларни янги туристик маршрутларга киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коризлар – мураккаб ирригация иншооти