Бугунги кунда олий таълим тизимида барча учун тенг ва қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, кўриш бўйича ногиронлиги бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий фаолиятини рағбатлантириш муҳим йўналишлардан бирига айланмоқда. Шу мақсадда амалий-услубий семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Марказий Бошқарувининг 2025 йилги иш режаси доирасида ўтказилди.

Семинарда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган кўриш бўйича ногиронлиги бўлган илмий-педагогик ходимлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди. Тадбир доирасида уларнинг касбий малакасини ошириш, инклюзив таълим имкониятларини кенгайтириш, замонавий ва самарали педагогик усуллар билан таништириш ҳамда жамоатчиликда инклюзив ёндашувни мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинди.

—Мазкур конференцияда долзарб масалалар кўтарилди, — дейди Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети доценти Зармамат Кенжаев. — Яъни, имконияти чекланган инсонлар қандай қилиб инклюзив ҳаётга мослашиши кераклиги ҳақида конференция иштирокчиларидан муҳим маълумотлар олдик. Мен ўзим 2022 йилда фалсафа бўйича докторликни ёқладим. Яқинда доцентлик унвонига сазовор бўлдим.  Биз эришаётган ютуқлар жамиятимиз учун ҳам муҳим, деб ҳисоблайман.  

Шунингдек, семинар доирасида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган педагог ва тадқиқотчиларни бирлаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишлари учун махсус платформа яратиш, улар иштирокидаги илмий ва ўқув жараёнларни таҳлил қилиш, амалий таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий педагогик технологиялар ва рақамли таълим воситаларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар тақдим этиш каби мавзуларда фикр алмашилди.  

Таълим жараёнида учраётган инфратузилмавий ва ижтимоий тўсиқларни бартараф этиш юзасидан муҳокамалар ўтказиш, ногиронлиги бўлган ходимлар учун мослаштирилган шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.

Семинар иштирокчилари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар олий таълим тизимида инклюзив муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган педагоглар учун амалий-услубий семинар