Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Жавлон Ваҳобов ва Кўрфаз тадқиқот маркази (Gulf Research Center – GRC) раиси доктор Абдулазиз Сақр ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида икки таҳлилий муассаса ўртасидаги илмий ҳамкорлик истиқболи ва алоқаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

МОХИ директори мамлакатимиз учун Кўрфаз минтақаси етакчи таҳлил марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Бу минтақалар ўртасидаги англашувни чуқурлаштириш, эксперт билими алмашинувини кучайтиришга хизмат қилади. Ўз навбатида, доктор Сақр GRC Марказий Осиёдаги тадқиқот институтлари билан шерикликни кенгайтиришга интилишини қайд этди. Унинг фикрича, шериклик минтақавий жараённи чуқурроқ таҳлил қилиш, умумий тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Томонлар Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GCC) давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликка доир асосий масалаларни таҳлил қилдилар. Айниқса, 2023 йил 19 июль куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган илк “Марказий Осиё – GCC” саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокама дўстлик, минтақавий ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги кўп томонлама битимни ишлаб чиқиш, икки минтақа бизнес вакиллари иштирокида Инвесторлар кенгашини ташкил этиш, “яшил” энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш каби муҳим мавзуларни қамраб олди.

МОХИ ва GCC раҳбарияти қўшма тадқиқот лойиҳаларини бошлаш, конференция, давра суҳбати ва семинарлар ташкил этиш орқали экспертлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қизиқиш билдирдилар. Бундай тадбирлар тажриба алмашиш ва энг яхши амалиётни ўрганиш баробарида яқинлашиб келаётган – “Марказий Осиё – GCC” Самарқанд саммити олдидан ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Кўрфаз тадқиқот маркази 2000 йил июль ойида саудиялик бизнесмен доктор Абдулазиз Сақр томонидан ташкил этилган Жидда шаҳридаги мустақил, нотижорат таҳлил марказидир. Муассаса Кўрфаз минтақасига дахлдор стратегик аҳамиятга эга кенг доирадаги масалалар бўйича тадқиқот олиб боради. GCC тузилмасига аъзо мамлакатлар қатори Эрон, Ироқ ва Яман билан ҳам ҳамкорлик қилади.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўрфаз тадқиқот маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда