Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасига замонавий бошқарув механизмлари ҳамда илғор технологияларни жорий этиш соҳани модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Раҳматуллаев бошчилигидаги делегация айни кунларда Корея Республикасида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 12-15 ноябрь кунлари Корея сув ресурслари корпорацияси “K-Water” томонидан Тэгу шаҳрида “Korea International Water Week – KIWW 2025” халқаро форуми ўтказилади.

Форумнинг асосий мавзуси тажриба ва технология алмашиш орқали “ақлли” сув келажагини барпо этиш бўлиб, унда глобал сув таъминоти, оқова сув тизимларини такомиллаштириш, сув ресурсларини самарали бошқариш ҳамда иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

12 ноябрь куни халқаро форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзсувтаъминот” делегацияси вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Улар сув соҳасидаги янги тенденциялар, инновацион ечимлар ва рақамли бошқарув тизимларини амалиётга жорий этиш бўйича хорижий экспертлар билан тажриба алмашмоқда.

Маълумот учун: “Korea International Water Week” ҳар йили ўтказиладиган йирик халқаро платформа бўлиб, у сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги энг сўнгги илмий ва амалий ютуқларни муҳокама қилиш ҳамда мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея Республикасининг сув таъминоти соҳасидаги тажрибаси ўрганилмоқда