Юртимиздаги ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини ошириш, профессионал компетенцияларини ривожлантириш борасида халқаро ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти ҳамкорлигида Давлат бошқаруви академиясида "Ёш лидерлар" қўшма таълим дастури амалга оширилади.

Дастур энг аввало, замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва кўникмаларига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда ёш раҳбар кадрларнинг бошқарув салоҳиятини ошириш, профессионал компетенцияларини ривожлантиришни мақсад қилган.

Дастурда иштирок этиш учун Миллий кадрлар захирасидаги ёш, ташаббускор, раҳбарлик кўникмаларига эга номзодлар орасидан ҳудудлардан ҳамда вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларидан жами 30 нафари танлаб олинди, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотида.

Мазкур дастур 16 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, 6 ҳафта давомида Давлат бошқаруви академиясида машғулотлар, 6 ҳафта иштирокчиларнинг иш жойларида мустақил таълим форматида ҳамда 2 ҳафта давомида вазирликларда стажировка шаклида ташкил этилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Корея билан ҳамкорликда "Ёш лидерлар" қўшма таълим дастури иш бошлади