ФОТОТАНҚИД

Биламизки, ижтимоий соҳа объектларида, боғча, умумтаълим мактаблари ҳамда тиббиёт муассасаларининг аксариятида тўғри овқатланишни ташкил этиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, яъни таъминоти борасида аутсорсинг хизматлари йўлга қўйилган. 

Хўш, савол туғилади, “аутсорсинг” ўзини қанчалик оқлаяпти? Ижтимоий соҳа объектларига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда уларнинг хизмати қай даражада бўлмоқда? Айниқса, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида фарзандларимизнинг тўғри овқатланиши, белгиланган рациондаги сифатли ва калорияли озиқ-овқатни истеъмол қилишида “аутсорсинг” қанчалик ташаббускор?                                                                                               

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ташаббуси билан шу йилнинг  5 февраль куни ижтимоий соҳа объектларида фаолият кўрсатаётган аутсорсинг хизматлари фаолиятини ўрганиш бўйича соғлиқни сақлаш, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги, мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилди. Улар томонидан Термиз шаҳар, Қизириқ, Жарқўрғон, Шўрчи, Қумқўрғон, Денов, Шеробод, Бойсун ҳамда Бандихон туманларидаги ижтимоий соҳа объектларида аутсорсинг хизматини ташкил этиш, ўз вақтида ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди. Шаффоф ва холисона ўрганиш, реал ҳолатни юзага чиқариш мақсадида ишчи гуруҳларга воҳада фаолият юритаётган журналист ва блогерлар ҳам жалб этилганлиги аҳамиятли.                                                                                                        

Маълумотларга кўра, ўрганиш натижасида ижтимоий соҳа объектларида аутсорсинг хизмати кўрсатиш фаолияти талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Мисол учун, Қизириқ туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “Тошмурот Ойдин” МЧЖ томонидан 117 нафар тарбияланувчига аутсорсинг тизими асосида овқатлантириш ташкил қилинган. Озиқ-овқат маҳсулотларига бирламчи ишлов беришда фойдаланадиган технологик асбоб- анжомлар ишлатилиш ўрни бўйича тамғаланмаган, тез бузилувчи маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган совутгич мосламаларига термометрлар ўрнатилмаган. Худди шундай камчиликларни Қизириқ, Денов, Сариосиё, Бандихон, Музработ туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда Термиз шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ҳам кўриш мумкин.        

Қизириқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ошхонасида “Элдиёр Севинч” МЧЖ томонидан аутсорсинг хизмати йўлга қўйилган. Ошхонада технологик жиҳозлар етишмайди, тайёрланаётган таомларнинг калькуляцияси ва таомномаси тузилмаган.                                                                                                                 

Бундан ташқари  ўрганилган мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ва  тиббиёт бирлашмаларида озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларни юритишда ҳам кўзбўямачиликка йўл қўйилган.   Аксарият ўрганилган объектларда таомномалар номигагина тузилган, маҳсулотларнинг бракеражи ўтказилмагани оқибатида истеъмолга яроқсиз, муддати ўтиб кетган маҳсулотлар бериб келиш ҳолатлари ҳам, минг афсуски, бор гап. Янада ачинарлиси, хавфсизлигини кўрсатувчи сифат сертификати мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан фойдаланиб келинмоқда.

Бундан ташқари Шеробод туманидаги 33-сонли мактабгача таълим ташкилотида (“Тошмурот Ойдин” МЧЖ) ўтказилган ўрганишда санитария қоида ва меъёри бўйича бир нафар болага 80-100 грамм гўшт маҳсулотлари берилиши керак бўлса-да, таомномада 50 гр кўрсатилган, худди шунингдек, Шеробод туманидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида 50 нафар болага норма бўйича 4,5 кг гўшт маҳсулотлари ўрнига 2,5 кг гўшт берилган, яъни белгиланган нормадан 50 фоиз кам берилган. Олтинсой туманидаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида (аутсорсинг хизматини “Тошмурот Ойдин” МЧЖ хизмат кўрсатади) кунлик таомномада 88 нафар болага 10 кг 300 грамм нон берилган деб кўрсатилган бўлса-да,  бир ярим килограммдан ошиқ нон олиб қолинган. Бундан ташқари ижтимоий муассасаларнинг аксариятида ошхонада ишловчи ходимлар ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтмаган.                                                        

Болаларнинг ёхуд беморларнинг тўғри овқатланишини таъминлайдиган, уларга сифатли ва тўйимли таом тайёрлайдиган ошпазларнинг тиббий кўрикдан ўтмасдан ишлаб келиши — мутлақо қонунга зид ҳолат. Ўзининг соғлиги сўроқ остида бўла туриб қандай қилиб бошқаларга гигиеник жиҳатдан сифатли таом тайёрлай оладими? Масаланинг бу томони, наҳотки, аутсорсинг хизмати кўрсатаётганларни қизиқтирмаган бўлса? !      

Биз ҳам ижодий жамоа билан Термиз шаҳар, Ангор, Музработ ва Термиз туманлари бўйича тузилган 1-ишчи гуруҳ билан биргаликда Термиз туман тиббиёт бирлашмасига бордик. Муассаса ошхонасида беморлар учун тайёрланаётган озиқ-овқат билан таъминлаш, аутсорсинг хизмати кўрсатиш “ТЕПЛО КОМФОРТ” МЧЖ зиммасида. Бироқ бу ерда ҳам сифати сиртидан маълум гўшт маҳсулотларидан фойдаланиш, белгиланган рациондан кам маҳсулотлар овқатга солиниши ҳолатларига гувоҳ бўлдик. Тез бузиладиган маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган музлаткичлар эса бўм-бўш. Кечки таом учун зарур бўладиган картошка ва сабзи эрталабданоқ арчилиб, сувга бўктирилиб қўйилган, газ йўқ, плитада милтиллаб пишаётган ош нақ аталага айланган.

Хуллас, юқорида кўрсатилган камчиликларнинг аксарияти бу ерда ҳам мавжуд. Шунинг учун тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар аксарият ҳолларда муассаса ошхонаси томонидан берилаётган таомни истеъмол қилишга шошмайди, ўзи жони оғриб, дори-дармонига аранг етказаётган беморлар-да, кўчадан овқатланишга ҳаракат қилади. Сабабки, овқатнинг тайёрланиши қониқарли аҳволда эмас, сифати ҳам ҳаминқадар.  Қолаверса, озиқ-овқат маҳсулотлари сифатида сўз очсангиз уялиб қоладиган аутсорсинг кўрсатувчи томонидан таомномага маҳсулотларнинг нархи анчайин баланд кўрсатилган.                                                                                                       

Шунда савол туғилади, белгиланган гигиеник талабга жавоб бермайдиган ёки бўлмаса нормадан “уриб” қолинаётган, беморлар-да ейишга ошиқмайдиган таомларни хўжакўрсинга тайёрлашдан нима наф? 

Ўрганиш асносида таъбимиз хира бўлиб навбатдаги муассаса эшигига юзланамиз. Термиз шаҳридаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти. Ошхонада бири-биридан ажойиб таомлар тайёрланаётир. Маҳсулотлар сифати ҳам талаб даражасида, захира озиқ-овқатларни кўздан кечириб, берилаётган кефир, олмаю гўшт маҳсулотлари, картошка-пиёздан тортиб тухумгача сифатли экани, белгиланган талаб даражасида сақланаётганини кўриб дилимиз равшан тортди. Эндигина ўсиб келаётган болажонларнинг сифатли ва тўйимли, белгиланган рациондаги озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши, ошхонада гигиена қоидаларига риоя қилиши, рости, биз катталарнинг кўнглимизни хотиржам қилиши шубҳасиз. Мутахассисларнинг тили билан айтганда,  соғлом ва тўғри овқатланиш инсоннинг саломатлигига, танасининг тўғри ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.                                                                                                       

Ижтимоий объектлардаги ишчи гуруҳларнинг ўрганиши натижасида шу нарса аниқ бўлдики, ҳақиқатан ҳам бугун вилоятда аутсорсинг хизмати кўрсатилиши талаб даражасида эмас. Муаммоларга бефарқ қараб бўлмайди. Ишчи гуруҳ ўрганиш асносида бир қатор таклифларни ҳам илгари сурди.    

[gallery-16065]                                                                                                  

Вилоятдаги аутсорсинг хизмати кўрсатилаётган барча ижтимоий соҳа объектларида аутсорсер томонидан тайёрлаб берилаётган таомлар сифати, вазни, таркибининг таомномага мувофиқлиги муассаса мудири, ҳамшира, ота-оналар вакилларидан иборат бракераж комиссияси томонидан назорат қилиниши, таом тайёрлашда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини кафолатловчи сертификатга эга бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддатига қатъий амал қилиш, ошхонада ишловчи ходимларни тиббий кўрикдан тўлиқ ўтказиш, санитария минимум курсига ўқитиш ҳамда кунлик тайёрланаётган таомларнинг технологик карталарини ишлаб чиқилиши, беморларга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги 122-сонли буйруғи асосида парҳез таомлар берилиши йўлга қўйилиши, ошхонада тайёрланаётган биринчи ва иккинчи таомлар учун болалар сонига нисбатан идиш-товоқларнинг етарлича бўлишини таъминлаш, тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларидан гўшт ва гўшт маҳсулотлари ва сут ва сут маҳсулотлари учун алоҳида совуткичлар билан таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги алоҳида таъкидланди.  

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўпнинг ризқи “туя” бўлмасин ёхуд таъминотни “аутсорсинг”га ишонсак бўладими?