Қўлида қурол, юрагида юрт севгиси – ҳарбий хизматчи қиёфаси асрлар давомида шу тарзда тасвирланади. Аммо бугунги дунёда ҳарбий куч нафақат мушак ва техникада, балки фикрда, таҳлилда ва тилда ҳам намоён бўлмоқда.

Ана шундай мураккаб вазифалар олдида турган ҳарбий ходимни қандай тайёрлаш мумкин? Жавоб аниқ: янги фикрлайдиган, тузилмада мустақил ҳаракат қиладиган, энг муҳими, англаш ва тушуниш қобилиятига эга инсонларни етиштириш керак. Бу борада таълим тизимида конструктивизм деб номланган ёндашув тобора кўпроқ тилга олинмоқда.

Конструктивизм – бу таълимда ўқитувчи марказида эмас, ўқувчи марказида бўладиган услуб. Яъни курсант, талабадан фаол иштирокчи – савол берадиган, таклиф этадиган ва жавоб топадиган шахс тайёрланади. "Ҳарбий тизимда интизом, буйруқ, итоат бор, у ерда эркин фикрга ўрин йўқ", дейиш мумкин. Лекин бугунги кунда ҳарбий хизматчи кўпинча ноаниқ вазиятларда, зудлик билан қарор қабул қилишга мажбур бўлади. Уни бу қарорга тайёрлайдиган нарса эса – мустақил таҳлил қилиш, англаш ва тез ҳаракат қилиш кўникмасидир. Бу эса конструктивизмнинг айнан ўзи.

Келинг, тил масаласига тўхталайлик. Ҳарбийлар учун инглиз тили фақат грамматик қоидаларни ёдлаш эмас, балки жонли вазиятда жавоб бериш, нотўғри тушунмаслик ва зарур бўлса, бошқани ҳам тушунтириш демакдир. Шу боис, тил ўргатишда ҳам конструктив ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Масалан, ҳарбий машғулотда "Top-down approach" деган ифода тушунарсиз бўлса, у амалиётда нотўғри бажарилиши мумкин. Агар курсант сўзни контекстда ўрганса, уни тушунади, тушунтиришга ҳам қодир бўлади. Шу тариқа, тил ўрганишдан фойда кўринади, бу ишонч уйғотади. Барчаси – ёндашувдан. Ҳарбий таълимда ҳам назарий дарслардан ташқари, жамоавий топшириқлар, симуляция асосидаги вазиятлар, воқеа таҳлили орқали ўқитиш жараёнини жонлантириш мумкин. Бундай усул курсантда нафақат билим, балки шарҳлаш, таклиф қилиш, мулоҳаза юритиш каби ҳаётий кўникмаларни шакллантиради.

Ҳарбий хизматчи халқаро муҳитда иш олиб боради, ёзади, тинглайди, мулоқот қилади. Ана шундай хизматчи етиштириш учун таълим тизими ҳам ўзгараётган дунёга кўз тиккани маъқул. Конструктивизм бу жараёнда қарашларни синдирмайди — аксинча, унинг мафкурасида инсон қадри ва салоҳияти турибди.

Умида Каримова,

Самарқанд давлат чет тиллари институти ўқитувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конструктивизм ҳарбий тарбияда ўз ўрнини топмоқда