Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилди. Бу тадбирлар асосий қонунимизнинг жамият ҳаётидаги беқиёс ўрни, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатидаги аҳамиятини яна бир бор ёдга солди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бўлиб ўтган тадбирда Конституция кунининг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти, ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Саҳнавий кўринишлар, маърузалар ва викторина орқали талабалар Конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаб, фуқаролик позицияси ҳақида фикр алмашди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам “Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови” шиори остида маърифий учрашув бўлиб ўтди. Меҳмонлар ва мутахассислар томонидан асосий қонуннинг мамлакат тараққиёти, адолат принципларини қарор топтириш ва фуқаролик масъулиятини кучайтиришдаги ўрни юзасидан муҳим фикрлар билдирилди. Фаол иштирокчилар институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Андижон давлат педагогика институтидаги “Менинг Конституциям — 33 ёшда” мавзусидаги тадбирда эса Конституциянинг янгиланган таҳрири, инсон қадрини улуғлашга қаратилган нормалар ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантириш тамойиллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ушбу тадбирлар Конституцияга ҳурмат, қонунга садоқат ва фуқаролик бурчига масъулият билан ёндашиш туйғусини янада мустаҳкамлаб, ёшларнинг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциянинг 33 йиллиги муносабати билан тадбирлар қизғин давом этмоқда