Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносиб равишда кенг нишонланди. Тадбирда кенг жамоатчилик, маҳаллий кенгаш депутатлари, соҳа вакиллари, ёшлар ҳамда фахрийлар иштирок этди.

Аввало вилоятдаги бир қатор ташкилотлар томонидан бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларни тарғиб этувчи махсус кўргазмалар ташкил этилди. Кўргазмаларда асосий эътибор аҳоли ўртасида ҳуқуқий онгни юксалтириш, фуқароларнинг конституция билан боғлиқ билимларини мустаҳкамлашга қаратилди. 

Шундан сўнг тантанали маросимнинг бадиий қисми бошланди. Тадбирда сўз олган Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов барча вилоят аҳолисини конституция байрами билан муборакбод этар экан, миллий тараққиётнинг янги босқичида қабул қилинаётган қарор ва ислоҳотлар мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида, аввало, инсон қадри ва манфаати туради. Шу мақсадда Қашқадарёда кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

– Келгуси йилда вилоят иқтисодиёти 106,1 фоизга ўсиши, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 107 триллион сўмга етказилиши режалаштирилган, – деди вилоят раҳбари. – Янги иш ўринлари ташкил этиш орқали 150 минг кишининг бандлиги таъминланади, ишсизлик даражаси 4,6 фоизга, камбағаллик эса 3,4 фоизгача пасайтирилади.

Ҳудуд иқтисодиётига 4 миллиард доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилиниши, шунингдек, 1 миллиард долларлик Қашқадарё маҳсулотлари экспортга чиқарилиши режада бор. Қишлоқ хўжалигида ерлардан оқилона фойдаланиш, замонавий ва сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, янги уй-жойлар, тиббиёт, таълим, маданият ва спорт муассасаларини барпо этиш, йўл ва коммуникация инфратузилмасини янгилаш, манзилли ижтимоий ҳимояни кучайтириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилади.

Вилоят ҳокими таълим сифатига алоҳида тўхталиб, ёшларнинг чет тили, ахборот технологиялари ва замонавий касбларни ўрганиши учун халқаро лойиҳалар кўлами кенгайтирилишини маълум қилди. Ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ишлар янги босқичга кўтарилади. Рақамлаштириш ва сунъий интеллектуал технологиялардан фойдаланиш соҳасида кенг кўламли дастурлар амалга оширилади.

Тадбирда таъкидланишича, оила ва маҳаллада ўзаро ҳурмат ва аҳиллик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшлар, хотин-қизлар ҳамда кексаларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, бюрократик тўсиқларни қисқартириш, коррупциявий омилларни бартараф этиш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш вазифалари изчил давом эттирилади.

Байрам тадбири юртимизнинг тинч ва фаровон ҳаёти, шон-шуҳрати ҳамда юрт келажагини мадҳ этувчи куй-қўшиқлар билан давом этди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституциянинг 33 йиллиги кенг нишонланмоқда