ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Тадбир давлат мадҳияси садолари остида бошланди. Сўзга чиққан университет ўқув ишлари бўйича проректори Р. Жумаев йиғилганларни байрам билан қутлаб, Конституциямизнинг давлатимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига тўхталди. Шунингдек, истеъфодаги подполковник Э. Аҳмедов  Бош қомусимизнинг қабул қилиниши жараёни, унинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди. 

Вилоят суд раиси У. Рўзиев ҳам тадбирда сўз олиб, Бухоро давлат университетининг юридик таълим йўналишидаги илмий салоҳиятини юксак баҳолади. У Конституциямизнинг ҳар бир сўзи ва ҳар бир жумласида чуқур маъно, йиллар давомида амалга оширилган катта меҳнат ва билим мужассамлигини таъкидлади. 

[gallery-26614]

Ватанпарварлик руҳидаги шеърлар, Конституциямизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача кўтаринкилик бағишлади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конституция – тараққиётимиз кафолати