Мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ўтказилади.
Янги таҳрирга асосан, Ўзбекистон Конституциясидаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилди. 128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда. Унда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигини кўрсатади.
Фарғоналик ёшлар ҳам Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича ўтказилаётган тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқда. Улар янгиланаётган бош Қомусимиз бахтли ва фаровон келажак учун хизмат қилишини таъкидламоқда.
Зарнигор Убайдуллаева Фарғона давлат университети таянч докторанти, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси:
–Конституция чинакам халқ Конституциясига айланмоқда. Унда бўлаётган ўзгаришлар ва қўшимчалар биз ёшлар ҳаётида янги саҳифалар очишига ишонамиз.
<iframe width="1920" height="912" src="https://www.youtube.com/embed/m1vDwoIkxEI" title="Конституция бахтли ва фаровон келажак учун хизмат қилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Сулаймонов, ЎзА