Маълумки, давлатимиз раҳбари Вашингтонда бўлиб ўтган C5+1 саммити доирасида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари билан учрашув ўтказди. Ушбу мулоқот икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Конгресс аъзоси Билл Хайзенга Президент Шавкат Мирзиёев қабулидан кейин учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

– Шавкат Мирзиёев билан учрашув жуда фойдали бўлди, – деди Хайзенга. – Биз сўнгги йиллардаги муносабатларни муҳокама қилиш баробарида алоқаларимиз келажакда қай тарзда ривожланиши мумкинлигини ҳам кўриб чиқдик. Хавфсизлик, энергетика, минерал ресурслар ва савдо соҳаларидаги ҳамкорлик ҳақида фикр алмашдик. Тўғри, ҳозир муносабатлар яхши ривожланмоқда. Шу билан бирга шерикликни янада кенгайтириш имконияти ҳам кенг.

Шунингдек, Конгрессмен яқин кунларда Ўзбекистонга сафар қилиш нияти борлигини ҳам таъкидлади:

– Мен ҳали Ўзбекистонда бўлмаганман. Айни пайт ушбу сафарни тезроқ уюштириш тўғрисида ўйлаяпман.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, энергетика ва минерал ресурслар соҳасидаги ҳамкорлик ҳар икки давлат учун улкан иқтисодий имконият яратади. Шу билан бирга хавфсизлик бўйича қўшма дастурларни кенгайтириш, янги шартномалар тузиш ҳам ўзаро муносабатни мустаҳкамлайди:

– Минераллар ва энергия ресурслари бўйича шериклик иқтисодиётларимиз ривожи учун жуда муҳим. Қолаверса, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳам ниҳоятда долзарб. Шу нуқтаи назардан минтақа ўзаро дўстона муносабатларни сақлаб келаётгани қувонарли ҳол.

Мутахассис C5+1 саммити ҳамда Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий ва стратегик аҳамиятига ҳам тўхталди:

– Марказий Осиё асрлар давомида қадимий Ипак йўли ва бой тарих билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган. Ҳудудда савдо йўналишлари, қувурлар ва кон ресурслари бўйича имкониятлар бисёр. АҚШ учун минтақадаги мамлакатлар, хусусан Ўзбекистон каби стратегик ҳамкорларга таяниши жуда муҳим. Бу бизга иқтисодий жиҳатдан Хитойга кучли боғлиқликни камайтириш имконини беради.

Хуллас, таҳлилчилар фикрича, Ўзбекистон ва АҚШ мулоқоти эндиликда янги амалий мазмун касб этмоқда. Хусусан, минерал ресурслар, энергия хавфсизлиги ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлайди.

Дилшод Ҳакимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конгрессмен: Ўзбекистон – АҚШ учун муҳим стратегик ҳамкор, ишончли шерик