Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан Навоий давлат университети Санъат ва спорт факультети ҳамкорлигида “Кўнгил экологияси” расмлар танлови ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги “2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Экологик маданият – соғлом жамият пойдевори!” шиори остида кенг кўламли тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбир аввалида сўзга чиққанлар бу каби танловлар нафақат экологик маданиятни юксалтиришга, балки ёшларнинг ижодий фикрлашини, она табиатни қадрлаш туйғусини ривожлантиришга ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини таъкидлашди. 

Танловда университетда таҳсил олаётган талабалар табиатни асраш, экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик ва инсон қалби билан атроф-муҳит уйғунлигини ўз расмларида акс эттирди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши томонидан ғолиб ва фаол иштирок этган талабалар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Кўнгил экологияси” нафақат санъат танлови, балки инсон қалбида табиатга меҳр, атроф-муҳитга эътибор, жамиятга масъулият ҳиссини уйғотувчи эзгу ташаббус сифатида ёдда қолди.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Кўнгил экологияси” ижодий танлови ўтказилди