Бағрикенглик — халқимизга хос азалий фазилат. У бошқа миллат ва дин вакилларига нисбатан ҳурмат, хайрхоҳлик ва мурувват билан муносабатда бўлиш, инсоннинг эътиқоди, тили ёки ирқига қарамасдан, энг аввало инсоний қадр-қимматни улуғлаш маданиятидир.

БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига мувофиқ, 1997 йилдан буён 16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланади. Бу сана Ўзбекистонда ҳам яхши анъанага айланган. Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган юртимиз азалдан турли миллат, элат ва дин вакилларининг тинч-тотув, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитида ҳаёт кечирадиган маскан сифатида тан олинган.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик тамойиллари асосида яшаб келмоқда.

Шу муносабат билан барча ҳудудларда миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни қамраб олган “Бағрикенглик ҳафталиги”га старт берилди.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик — жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги давра суҳбати билан давом этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, академия ректори Музаффар Камилов кириш сўзи билан очиб берди.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети профессори Улжан Тунгатова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ва бошқалар диний ва миллатлар ўртасидаги аҳиллик ҳамда ҳамжиҳатликни таъминлаш тараққиётнинг муҳим омили эканини таъкидладилар.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар самарасини ўрганиш, истиқболдаги вазифаларни таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир. Зеро, мамлакат тараққиёти аввало ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитига боғлиқ.

Давра суҳбатида “Давлат ва дин муносабатларида Қозоғистон тажрибаси”, “Ислом манбаларида бағрикенглик асослари”, “Ўзбекистонда диний бағрикенгликни таъминлашда Рус православ черковининг ўрни”, “Ўзбекистондаги протестант жамоаларининг динлараро мулоқотдаги иштироки”, “Динлараро бағрикенглик маданиятини мустаҳкамлашда диншунослик таълимининг аҳамияти” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Қизғин муҳокама муҳитида ўтган конференция иштирокчилар учун мазмунли ва фойдали бўлди. Айниқса, соҳа вакилларининг маърузалари анжуман қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

Йиғилганлар юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари бир тану бир жон бўлиб, юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётганини таъкидладилар.

Тадбир якунида “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш — ЮНЕСКО” кафедраси томонидан “Диний бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси” номли иншолар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Танловда 40 га яқин талабалар иштирок этди. Ташкилий қўмита аъзолари томонидан иншо ёзиш тартиби ва қоидалари бўйича маълумот берилди, жараён адолатли ва шаффоф ўтди.

Кўриб чиқилган ишлар асосида энг яхши учта иншо сараланди:

1-ўрин — “Исломшунослик” йўналиши 1-курс талабаси Мафтуна Хамидова,

2-ўрин — “Диншунослик” йўналиши 2-курс талабаси Солиҳа Сафаева,

3-ўрин — “Диншунослик” йўналиши 1-курс талабаси Мадинабону Рамазоновага насиб этди.

Давра суҳбатидан сўнг турли диний конфессия вакиллари иштирокида “Ўзбекистон — бағрикенг диёр” шиори остида “Бағрикенглик кубоги” спорт мусобақалари ўтказилди.

Спорт фестивалида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент православ семинарияси, Тошкент христиан семинарияси, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда Хадичайи Кубро мадрасаси талабалари иштирок этди.

Қатнашчилар мини-футбол, стол тенниси, шахмат-шашка ҳамда “Заковат” интеллектуал мусобақаларида беллашдилар.

Стол тенниси баҳсларида қизлар ўртасида академия талабаси Севинч Тоирова 1-ўринни, ўғил болалар баҳсида эса Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Абдулҳай Абдумуталов ғолибликни қўлга киритди.

Шахматда қизлар ўртасида Улжаной Жумаева, ўғил болалар баҳсида Дилмурод Тошматов (“Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси”) 1-ўринни эгаллади.

Шашка баҳсларида Хадичайи Кубро мадрасаси талабаси Дилнура Исломова (қизлар ўртасида), академия талабаси Муҳаммадамин Лапасов (ўғил болалар баҳсида) ғолиб бўлди.

Футбол мусобақаларида Тошкент православ семинарияси 3-ўринни, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти жамоаси 2-ўринни эгаллади. Ғолиблик Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти жамоасига насиб этди.

Қизғин ва дўстона муҳитда ўтган “Бағрикенглик кубоги” мусобақалари якунида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Н. Усмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик — жамият барқарорлиги гарови