Олмалиқ кон-металлургия комбинати геологлари томонидан ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг бешта вилоятларида жойлашган йигирмага яқин мис, олтин, кумуш, рух, қўрғошин, вольфрам, нодир металлар ҳамда норуда конларидан қазиб олиш ва геологик ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Комбинат геологларининг асосий вазифаларидан бири бу тасдиқланган захираларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш ва захиралар миқдорини янада кўпайтириш ҳисобланади.

ОКМК геологларининг маълум қилишича, комбинат хомашё базасини кенгайтириш мақсадида, Қалмоққир, Ёшлик I конлари ҳамда Ангрен, Чодак ва Хандиза кон бошқармалари шахталарида геология қидирув ишлари давом этмоқда. Конлардаги геология қидирув ишлари натижасида олинган керн намуналарини сақлаш ва ҳужжатлаштириш мақсадида, комбинат томонидан Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб жами 60 минг керн яшикларини сақлаш учун мўлжалланган замонавий кўринишдаги 50х25 ўлчамли иккита  керн сақлаш омбори қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу омборнинг афзаллиги ва зарурлиги шундан иборатки, ҳар бир конни геологик ўрганиш мақсадида, олинган керн намуналари ушбу кон ўрганилиб то кон қазиш ишлари тугагунга қадар сифатли сақланиши талаб этилади. Намуналарни сақлаш муддати 100 йилгача давом этиши мумкин. Сабаби, олинган керн намуналарида бир неча босқичда геологик (минералогия, петрография, гидрогеология), технологик ўрганиш ишлари такрор олиб борилиши эҳтимоли бор. Бунинг учун эса керн яшикларини сифатли сақлаш, қудуқ номларининг ўчиб кетиши олдини олиш зарур.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу омборларда барча намуналар тартиб билан сақланади ва геологлар томонидан халқаро JORC  кодексининг  талаблари асосида Геологик ҳужжатлаштириш ишларини махсус (Getac) планшетларда австралиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда олиб боради. Бунда ҳужжатлаштириш жараёнидаги маълумотлар электрон интерактив услубда планшетларга туширилади ва шу заҳоти қайта ишлаш учун дастурий таъминотлар базасига юборилади.

Олинган керн намуналарининг бир қисмини таҳлил қилиш ишлари жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган Қозоғистоннинг “ALS Global” ва Қирғиз Республикасининг “SAEL” ва бошқа лабораторияларида ўтказилган бўлса, ҳозир мана шундай замонавий, халқаро талабларга мос аналитик лаборатория ОКМКда қурилиб фойдаланишга топшириш арафасида.

А.Мусаев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кончиликда муҳим ташаббусга қўл урилди