Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 31 октябрь – 1 ноябр кунлари Навоий вилоятига ташрифи чоғида 2025 йил Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили“ деб эълон қилинган эди. Шу муносабати билан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ “Қизилқум” кон бошқармасининг “Пистали” кони ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган янги яшил макон Алишер Навоий боғи номи билан атала бошланди.

Дастлаб тадбир иштирокчилари Алишер Навоий боғи, “Пистали” кони ҳамда 6-гидрометаллургия заводи фаолияти билан танишди.  

Боғнинг тантанали очилиш маросимида комбинат ишчи-ходимлари, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Тадбирда “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси – Бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов сўзга чиқиб, мамлакатимизнинг чекка ҳудудларига ҳам саноатни олиб келиш, аҳолини иш билан таъминлаш, 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширилаётган кенг кўламдаги лойиҳалар ва уларнинг натижаси ҳақида тўхталиб ўтди.  

Бугунги кунда мазкур 6-гидрометаллургия заводи ва “Пистали” конида 1600 тага яқин янги иш ўрни яратилган бўлиб, асосан нуроталик ёшлар меҳнат қилмоқда.  

Янги ташкил этилган Алишер Навоий боғи 165 гектардан иборат бўлиб, боғ ҳудудига асосан иқлим шароитига мос 300 минг донага яқин мевали ва манзарали дарахт ҳамда бута кўчатлари ўтқазилган. Боғнинг 142 гектар қисмида эса томчилатиб суғориш тизими жорий этилган.  

Тадбирда жамоатчилик вакиллари, боғни барпо этиш ва парваришлаш ҳамда замонавий суғориш тизимини жорий этишда фаол иштирок этган бир гуруҳ комбинат ишчи-ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кон ҳудудида Алишер Навоий боғи барпо этилди