Тошкент вилояти бўйича қурилиш ва коммунал соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йил учун белгиланган режалар юзасидан Нурафшон шаҳрида матбуот анжумани ўтказилди.

Қайд этилганидек, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда 2809,8 километр узунликда 0,4-110 киловатт кучланишли электр узатиш тармоқлари, 951 дона 6-10/0,4 киловатт кучланишли трансформатор пунктлари мукаммал ва 6 930 километр узунликда 0,4-110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари, 2 116 дона 6-10/0,4 кВ кучланишли трансформатор пунктлари жорий таъмирланди. 

2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 633 та ходимдан ташкил топган 186 та таъмирлаш бригадалари ташкил этилди ва уларга махсус техника ва автомашиналар бириктирилди. Бундан ташқари, “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ тасарруфида жами 827 та сув иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 123 таси (14,9 %) таъмирталаб. 

[gallery-21597]

Жамиятнинг ҳудудий филиалларига қарашли сув иншоотларидаги насос агрегатлари орқали кунлик ўртача 400-500 минг куб метр ичимлик суви ишлаб чиқарилмоқда. Тармоқда энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергия ресурсларини иқтисод қилиш бўйича лойиҳадаги қуёш панеллари ўрнатилди. 2025 йил 1 январь ҳолатига жами аҳолининг 79,9 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. 

Матбуот анжуманида айнан шу йўналишда келгусида мавжуд муаммоларни бартараф қилиш бўйича режалар айтиб ўтилди. Бундан ташқари, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва вилоят аҳолисини сифатли иссиқлик энергияси билан таъминлаш, кўп қаватли турар-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолиятига тўхталиб ўтилди. Хусусан, айрим БСКларнинг фаолиятидан истеъмолчилар қониқмаётгани танқид қилинди. 

Маълумотга кўра, 2024 йилда жами 672,1 километр узунликдаги ички йўлларнинг таъмирланиши учун 400,2 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда бу ишлар 112,4 фоизга бажарилди. Ўз навбатида туризм объектларига олиб борувчи, “Янги Ўзбекистон массивлари”нинг ички кўчаларини қуриш ишлари бўйича ҳам тегишли саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. 

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан атрофлича жавоблар олди. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коммунал соҳа: ютуқлар, камчиликлар, режалар