Колорадодаги автоҳалокатда беш киши ҳалок бўлди
Колорадо автомагистралида уч машина иштирокидаги тўқнашувда беш нафар инсон, жумладан уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Arab News" ёзган.
Штат қўриқлаш хизмати матбуот хабарномасида ҳодиса Денвер жанубидаги Франктаун ҳудудида "Toyota" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотгач, содир бўлган.
Жануб томонга ҳаракатланаётган машина шимол йўналишига ағдарилиб, қарама-қарши йўлакда кетаётган "Ford" седани, кейин "Ford" пикапи билан тўқнашган.
Ходим маълум қилишича, ағдарилган транспорт воситасидан учиб чиқиб кетган "Toyota" эгаси воқеа жойида вафот этган.
Седан ҳайдовчиси ва машинадаги беш норасидадан уч нафари ҳам дарҳол жон берган. Икки бола яқин атрофдаги касалхонага олиб кетилган. Расмийлар ҳозирча жабрланганлар аҳволи ҳақида маълумот бермаган. Пикап ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган.
Бахтсиз ҳодиса бўйича тергов давом этяпти. Давлат йўл-қўриқлаш хизмати хабар беришича, Дуглас округи суд-тиббий эксперти фожианинг барча иштирокчилари яқин қариндошларига хабар берилгач, жабрланувчилар шахси аниқланишини қўшичп қилган.
М.Пирматова, ЎзА