Жиззах шаҳридаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган “Koʻk Saroy Resident Sity” савдо-комплекси ўз фаолиятини бошлади.
Умумий майдони 3,5 гектарни ташкил қилувчи марказнинг биринчи босқичи 25 минг квадрат метр ҳудудда амалга оширилди. Бинонинг 1–3-қаватларида 300 та дўкон фаолият юритади; 4-қаватда эса 5 та шохобча, 10 та овқатланиш нуқтаси ва 30 дан ортиқ аттракцион ҳамда болалар ўйингоҳлари мавжуд. Шу билан бирга, 20 га яқин заргарлик дўконлари жойлаштирилган. Автотураргоҳ 800 та автомобилни сиғдиради.
Лойиҳанинг иқтисодий таъсири ҳам катта: 500 дан зиёд янги тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 850 нафардан зиёд аҳоли иш билан таъминланмоқда.
[gallery-25728]
Солиқ тушумлари ва хизмат ҳажмлари ортиши билан маҳаллий бюджетга қўшимча киримлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Иккинчи босқичда “Эко бозор” қурилиши режалаштирилган бўлиб, у билан яна қўшимча янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА