“Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасидаги муҳташам амфитеатрда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида кенг нишонланаётган Мустақиллигимизнинг 34 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам уй-жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт масканлари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғлар, ҳиёбонлар, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлиги, онги ва тафуккурини юксалишига хизмат қилмоқда. 

Байрам тантаналари айни шу мавзуда тайёрланган композиция намойиши билан бошланди. Байрам тадбирини вилоят ҳокими Ботир Зарипов табрик сўзи билан очиб берди ва йиғилганларни истиқлол айёми билан қутлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида кейинги йилларда мамлакатимиз, шу жумладан, Бухорода амалга оширилган кенг кўламли қурилиш бунёдкорлик ишлари, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда қўлга киритилган муваффақиятлар хусусида алоҳида тўхталди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Президентимиз раҳбарлигида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида улкан қадамлар қўйилди. Ҳар бир ишимиз, ҳар бир ютуғимизда истиқлолнинг буюк қудрати ёрқин намоён бўлмоқда. Бутун жаҳонда дўстларимиз ва ҳамкорларимиз кўпаймоқда. Бунда эса давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясидаги улуғвор вазифаларни рўёбга чиқаришга қатъий киришилгани янги имкониятларни очиб бермоқда.

Эътироф этилганидек, биринчи ярим йилликда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти 106,4 фоизни ташкил этиб, 23,3 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Вилоятнинг экспорт салоҳияти ҳам сезиларли даражада юксалиб, жорий йилнинг ўтган даврида 169 миллион АҚШ долларига етди. Янги иш ўринларини яратиш ҳисобидан 198 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. Камбағаллик даражаси ўтган йилнинг шу давридаги 10,2 фоиздан 7,5 фоизга қисқартирилди.

Жорий 2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”, деб эълон қилингани муносабати билан экологияни асраш, жумладан, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича замонавий тизимларга ўтиш ишлари кучайтирилди. 

[gallery-25066]

Табрикда Бухоро кейинги йилларда катта қурилиш майдонига айланиб бораётгани ҳам эътироф этилди. Жумладан, қурилиш-бунёдкорлик ишлари учун айни вақтга қадар 2,96 триллион сўм маблағ йўналтирилди. 817 та объектда қурилиш ва ободончилик ишлари жадал давом этмоқда. Янги Халқаро аэропорт биноси, Бухоро давлат университетининг янги кампуси, Ачаря университети, “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки каби  йирик объектларда ҳам бунёдкорлик ишлари юқори суръатлар билан олиб борилмоқда.

Аҳолининг замонавий уй-жойга бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида 6,5 мингта оилага мўлжалланган 140 та кўп қаватли турар жой бинолари барпо этилмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 62,0 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Албатта, ҳар бир инсонни хурсанд қиладиган бундай ўзгаришлар минглаб оилалар ҳаётига шодлик бахш этмоқда. Ҳеч шубҳасиз, ҳаётда бу қувончли воқеалар туфайли инсоннинг қадди ҳам, қадри ҳам кўтарилади. Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш борасидаги мана шундай янгиланишлар келгуси йилларда ҳам янада жадал суръатларда давом этаверади.

Тадбирда, сўнгги йилларда вилоятда мактабгача таълим қамрови 22 фоиздан қарийб 90 фоизга етказилгани, ҳудудда 2017-йил январь ҳолатида бирорта хусусий мактаб бўлмагани ҳолда, бугунги кунда уларнинг сони 37 тага етгани айтилди.

Шунингдек, туризмни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар туфайли бугун мазкур соҳа вилоятнинг асосий драйверларидан бирига айлангани қайд этилди. Хусусан, Бухорога шу йил 8 ойда хориждан келган туристлар сони 1,5 миллион нафарга етиб, ўтган йил мос даврига нисбатан қарийб 2 бараварга кўпайди. Туризм хизматлари экспорти 400 миллион доллардан ошди. Энг қувонарлиси, дунё миқёсида машҳур “The New York Times” нашри Бухорони 2025 йилда ташриф буюришга энг муносиб жой сифатида эълон қилди.

Вилоят раҳбари йиғилганларни “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида кенг нишонланаётган Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан яна бир бор самимий табриклаб, энг эзгу ниятларини билдирди. 

Тадбирда вилоят санъат усталари, ёш ижрочилар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари тарбияланувчилари, ҳарбийлар, таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),

 ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўҳна ва боқий Бухорода байрам шодиёналари