“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт" йилининг баҳорги кўчат экиш мавсумида Жиззах вилоятида режа бўйича 9 миллион 842 минг 500 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган эди. Амалда 10 миллион 280 минг туп кўчат экилди.

Арнасойда ҳам 741 минг 200 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Халқимизнинг  "Кўчат эккан савоб, ниҳолни кўкартирган эса икки карра савоб олади" деган пурмаъно гапи бор. Буни жуда яхши англаган Арнасой аҳли ҳар туп кўчат парваришига алоҳида эътибор қаратмоқда.  

Туманда давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ги фармони ижроси доимо назоратда. Айни иссиқ кунларда Арнасойдаги жамоат парклари, йўл четлари ҳамда маҳаллалар ҳудудида экилган дарахт кўчатларининг ҳар тупини асраб-авайлаш, уларнинг қуриб қолишининг олдини олиш мақсадида суғориш ишлари кенг кўламда ташкил этилгани алоҳида таҳсинга лойиқ.

А. Қаюмов,  

Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчатлар жазирамада қуриб қолмайди