ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимизда “Замин” халқаро жамоат фонди, Табиат ресурслари вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти масъуллари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини тизимли ва сифатли ташкил этиш мақсадига қаратилган амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда Тошкент шаҳри туманларининг ободонлаштириш бошқармалари, карантин хизмати ходимлари ҳамда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш йўналишида фаолият юритувчи ишчи-ходимлар иштирок этди.

[gallery-11194]

Иштирокчилар эътиборига “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари дарахт ва бута кўчатларини белгиланган талаблар асосида экилиши, дарахтлар парваришида касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Амалий семинар якунида мавзу юзасидан савол ва таклифлар муҳокама қилинди.

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўчат экиш ишларининг тизимли ва сифатли ташкил этилиши эътиборда