ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро давлат университети Ахборот-ресурс марказида 103 минг 500 дан зиёд номдаги 330 мингдан ортиқ адабиёт мавжуд.  

Марказда мавжуд фондни электрон шаклга ўтказиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳозирга қадар ягона электрон кутубхона платформасига киритилган ўқув адабиётлар сони 6977 та, мақолалар 7486 та, диссертация ва авторефератлар 3563 та, монографиялар 1196 тани ташкил этади.

Китобхонлар ўртасида электрон китоб айланишини жадаллаштириш, илмий саводхонликни ошириш, адабиётларнинг электрон вариантларидан доимий фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Telegram ижтимоий тармоғида Ахборот-ресурс марказининг канал ва боти ташкил қилинган. Бугунги кунда Telegram канали обуначилари сони 2200 нафардан зиёдни ташкил қилади. Каналга мунтазам равишда видео, аудио, фото ва матнли материаллар ва электрон адабиётлар жойлаштириб борилади.

[gallery-22988]

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонлар ўртасида электрон китоб айланишини жадаллаштириш – эътиборда