“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан тизимдаги барча ёш ходимларнинг китобхонлик маданияти ва китоб мутолаасига қизиқишини янада ошириш мақсадида “Китобсевар ёшлар” танлови ўтказилди.
Танлов қадимий ва бетакрор диёримиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларимизнинг бой маънавий меросини, уларнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга етказиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мезони асосида ташкил этилди.

3 та шарт асосида ўтказилган танловнинг “Бадиий асарлар билимдони” шартида асарлардаги сюжетга оид эпизод ўқиб эшиттирилди. “Тезкор савол-жавоб” шартида Республика ишчи гуруҳи томонидан тавсия этилган бадиий адабиётлардан тузилган саволларга жавоб берилди.
“Эркин мавзу” шартида Республика ишчи гуруҳи томонидан тавсия этилган мавзулардан бири танланди ва иштирокчилардан ушбу мавзуда монолог ёки маъруза тайёрлаш орқали фикрини баён қилиб бериши сўралди.
1-ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг ҳар бири ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат китоблар жамланмаси ва 1 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА