Нашриётлар бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақоми, унга қўйиладиган талаблар ва масъулиятига оид нормалар йўқлиги сабабли китобларда қонунчилик ва ижтимоий ахлоққа зид маълумотлар нашр этилиши кузатилмоқда. Нашриётларнинг аксариятида бош муҳаррир лавозими мавжуд эмаслиги ҳам аниқланган.

Ўрганиш натижаларига кўра, 124 ҳолатда болаларнинг ёш хусусиятларга мос бўлмаган ва онгига салбий таъсир қиладиган жумлалар қўлланилгани, айрим китобларнинг амалдаги давлат стандартлари талабларига мос келмаслиги ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари, китобларда тарихий фактлар нотўғри тарзда берилган ҳолатлар ҳам учрайди. Тиббиётга оид китобларда ҳам ноаниқ ва илмий исботланмаган маълумотлар баён этилиши ҳолатлари йўқ эмас.  

Юқоридаги каби муаммоларни бартараф этиш, ноширлик фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, чоп этилаётган китоблар сифатини ошириш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан муносиб тарбиялашда китобхонликни рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 3 ноябрда “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди.  

– Кейинги йилларда мамлакатимизда ноширлик фаолияти соҳасини такомиллаштириш, сифатли адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлаш, китобхонлик маданиятини оммалаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – деди  Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова. – Натижада кейинги 4 йилда нашриётлар сони 3,5 баробарга кўпайиб, 590 тага етди. Шундан 90 фоизини хусусий нашриётлар ташкил этмоқда. Бугунги кунга келиб, нашриётларнинг ишлаб чиқариш қуввати икки баробар ошиб, ҳар йили ўртача 11 минг номда 40 миллион нусхада китоб нашр этилмоқда.  

Соҳани ривожлантириш мақсадида 25 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритилган. Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилди.

Шу билан бирга, соҳада янги ижтимоий муносабатлар вужудга келаётгани, олиб борилган ўрганишлар натижалари “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг айрим нормаларини такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

Шу мақсадда қабул қилинган янги қонун 4 моддадан иборат бўлиб, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга нашриёт бош муҳаррирининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, китобхонлик маданиятини рағбатлантиришга қаратилган қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.  

Мазкур қонун билан “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун бош муҳаррирнинг ҳуқуқий мақоми, унга қўйиладиган талаблар ва масъулиятига оид янги 151-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, бош муҳаррир нашриёт таҳририятининг ижодий фаолиятига раҳбарлик қилади. Нашриётнинг мавзу режалари ишлаб чиқилиши ҳамда нашрларнинг қонунчилик талабларига, ноширлик фаолияти соҳасидаги техник регламент (миллий стандартлар)лар талабларига мувофиқ тайёрланиши учун масъул бўлади. Бош муҳаррир лавозимига олий маълумотга ва ноширлик фаолиятида камида уч йил иш стажига эга бўлган шахс тайинланади. Бош муҳаррир ташкилотнинг муассиси (муассислари) ёки раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.  

Нашриёт нашрларини чиқариш тўғрисидаги қарор бош муҳаррир томонидан қабул қилинади. Бош муҳаррир нашриётнинг ижодий фаолияти учун жавобгар ҳисобланади. Бош муҳаррир нашрларнинг мавзу йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли экспертлар ва олимларнинг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг тақризларини мустақил равишда олишга ёки муаллиф (муаллифлар)дан уларнинг тақдим этилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қонун билан китобхонликни рағбатлантириш китобхонлик маданиятини оммалаштириш ва ошириш принципи сифатида белгиланди.  

Қонундаги ушбу янги нормалар нашр сифатини ошириш, маънавий ва маданий қадриятларга мос келувчи асарларни чоп этишда муҳим омил бўлади.

Шунингдек, чоп этилаётган асарларнинг илмий асослангани, ҳаққонийлиги ва сифатини таъминлашга хизмат қилади.  

Муҳаррир мустақил равишда тақризлар олиш ёки муаллифдан тақдим этишни талаб қилиш орқали асарнинг илмий ва маданий қимматини объектив баҳолаш имкониятига эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, китобхонларнинг ишончини қозонишга ва соҳанинг обрўсини оширишга ёрдам беради.

Китобхонликни рағбатлантириш орқали аҳолининг китобга бўлган қизиқишини ошириш, маърифат ва маданиятини юксалтиришга эришиш мумкин бўлади. Бу, айниқса, ёш авлоднинг маънавий камолотига ижобий таъсир кўрсатади.

Қонун китобларнинг миллий стандартлар асосида чоп этилишига хизмат қилади. Китобларда қонунчилик ва ижтимоий ахлоққа зид мазмундаги ахборотлар ўрин олишининг олди олинади. Муҳими, жамиятда китобхонлик маданияти юксалиши ҳамда нашриётларнинг ижтимоий масъулияти ошишига замин яратилди.  

Эслатиб ўтамиз, қонун 2026 йил 5 февралдан кучга киради.

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобларда ижтимоий ахлоққа зид мазмундаги ахборотлар ўрин олишига йўл қўйилмайди