Китоб – инсон маънавиятини юксалтирувчи, уни фикрлашга, изланишга ва ўзлигини англашга етакловчи бебаҳо хазинадир. Азал-азалдан китоб инсон камолоти пойдевори, қалб ва тафаккур тарбиячиси сифатида эътироф этиб келинган.

Чунки мутолаа орқали шахс дунёқарашини кенгайтиради, тарихни англайди, ҳаёт сабоқларини ўзлаштиради. Шу боис, ёш авлодни китобга ошно қилиш, улар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш бугунги кунда жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан ўтказган учрашувларида китобхонлик маданиятини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилгани ҳам бежиз эмас. Давлат раҳбари томонидан ёш авлоднинг маънавий камолоти, уларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш бугунги кунда давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда.

Диёримизда ҳам ёшларнинг маънавий дунёси кенг, теран фикрлайдиган, билимли авлод бўлиб вояга етиши учун китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай маърифий ташаббуслардан бири сифатида ташкил этилаётган ижодий учрашувлар, адабий мулоқотлар уларни адабиётга янада яқинлаштириб, маънавий камолотига хизмат қилмоқда, дейиш мумкин.

Яқинда Шаҳрисабз давлат педагогика институтида “Юзма-юз” ижодий-маърифий лойиҳаси доирасида таниқли ёзувчи ва шоира Шаҳодат Исахонова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мазкур институтнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Шоназаров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими мутахассиси Элбой Қулмонов, журналист ва шоира Нигора Тоғаева, ёзувчи ва шоир Абдусамад Воҳидов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Умида Хушвақтова, журналист Қурбонали Азизов, шунингдек институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Адабий йиғин давомида адибанинг серқирра ижодий фаолияти, хусусан, “Турон маликалари” туркумидан ўрин олган “Бибихоним”, “Нодираи даврон”, “Гавҳаршод бегим”, “Чингизхон тузоғига тушган малика” каби тарихий романлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир доирасида ушбу институт ва “Маърифат битиклари” нашриёти томонидан Ш.Исахонова ижоди бўйича ўтказилган адабий тақризлар танлови натижалари эълон қилинди. Танловда иштирок этган талаба-ёшлар ижодкор асарларини бадиий-эстетик, тарихий ва ғоявий жиҳатдан таҳлил этган ҳолда мазмунли тақризлар тақдим этишди. 

– Танловга мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, қўшни Қозоғистон Республикасидан ҳам икки юзга яқин адабий тақризлар келиб тушди, -дейди ҳакамлар ҳайъати раиси, филология фанлари доктори, профессор Ҳулкар Ҳамроева. – Бу аввало, ёшлар орасида китобхонлик маданиятига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганини кўрсатади. Айниқса, танловга тақдим этилган ишлар мазмун ва таҳлил жиҳатидан анча пухта тайёрлангани, иштирокчилар асарларни бадиий-эстетик, тарихий ҳамда ғоявий жиҳатдан чуқур ўрганиб, ўз фикр-мулоҳазаларини асосли баён этгани билан эътиборли бўлди. 

Ижодий танлов якунларига кўра, “Энг яхши адабий тақризлар” йўналишида 9 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди. Улар сертификат, пул мукофотлари ва муаллифнинг китоблари билан тақдирланишди. Шунингдек, ҳакамлар ҳайъати томонидан 15 нафар иштирокчи сара китоблар тўплами билан рағбатлантирилди. 

– Шаҳодат Исахонова бугунги ўзбек адабиётида ўз овози ва услубига эга бўлган ижодкорлардан бири, -дейди ёзувчи Шарофат Ашурова. – Унинг асарларида тарихий шахсиятлар, айниқса аёллар тақдирига мурожаат қилиниши бежиз эмас. Муаллиф тарих саҳифаларида номлари қолган, аммо тақдири ва ички дунёси кам ёритилган аёллар образини бадиий талқин орқали янада жонлантиради. Шу боис, бу асарлар ёшлар учун ҳам катта маънавий аҳамиятга эга. Чунки улар орқали ўқувчи нафақат тарихни ўрганади, балки ўтмишдаги жасоратли ва донишманд аёллар образи билан танишади.

Ижодий учрашув очиқ мулоқот, савол-жавоб ва мушоира руҳида давом этди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан муаллифга мурожаат қилиб, жавоблар олдилар. Давра суҳбати якунида “Юзма-юз” клубининг фаол аъзолари ва меҳмонларга клубга аъзолик учун махсус нишон белгиси ҳамда гувоҳномалар топширилди.

Ирода Аҳмадова,

ЎзДХА “Санъатшунослик” йўналиши 1-босқич талабаси

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китоб – маънавият кўзгуси: Шаҳрисабзда адабий учрашув