ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида “Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқёсидаги давлат ва сиёсат арбоби” номли китоб-альбомининг ҳудудларга етказиш жараёнига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, таълим соҳаси масъуллари, шунингдек шаҳар ва туманлар мутасаддилари иштирок этди.
Тадбир доирасида 15 та шаҳар ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарларига китоб-альбомларнинг илк тўплами тантанали равишда топширилди. Шундан сўнг Президент асарларидан иборат маърифат карвони вилоятнинг барча ҳудудларига жўнатилди.
[gallery-26707]
Вилоят бўйича жами 967 та мактабга 1774 та китоб-альбом етказилиши режалаштирилган. Ушбу нашр ўқувчиларда етакчилик, масъулият, ватанпарварлик ва кенг фикрлаш каби фазилатларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Китоб-альбомлар таълим муассасаларига етказилгандан сўнг, улар “Келажак соатлари”, мактаб кутубхонаси фонди ҳамда турли маърифий тадбирларда қўшимча манба сифатида фойдаланилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА